Ассалому алайкум! Бувимлар сизлардан бир савол сўраб беришимни илтимос қилган эдилар. Саволлари шуки, намоз ўқишни ўрта ёшларида бошлаган эканлар, «унга қадар намоз ўқимаганман, шунинг учун ёш пайтимда ўқилмай қолиб кетган намозларимга каффорат бўлсин, деб, охирги пайтларда ҳар бир ўз вақтида ўқиган намозимдан ташқари, ўша намознинг қазосини ўқиб боряпман» дедилар. Мен эса бир ҳадис эшитган эдим: қиёматда бандалардан биринчи бўлиб намоздан ҳисоб сўралар экан, агар намози тўкис бўлмаса, ўқиган нафл намозларига қаралар экан, агар банда нафл намозларни тириклик пайтида ўқиб юрган бўлса, баъзида ўқилмай қолиб кетган фарз ва вожиб намозларни ўрнини Аллоҳ таоло ушбу нафл намозлари сабабидан ўрнини тўлдирар экан. Қори ака, илтимос, юқорида баён қилганларимга ойдинлик киритиб беринг. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри айтибсиз. Нафл намозлар ҳеч қачон қазонинг ўрнини босмайди. Аксинча ўқилган фарздаги камчиликларни тўлдирувчи ҳисобланади. Масалан пешиннинг фарзидан аввал ва кейин ўқиладиган нафллар ўша пешиннинг фарзида содир бўлган камчиликларни тўлдирувчиси бўлади. Валлоҳу аълам!