Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодат тўғрисида

14:35 / 20.09.2018 | Avazbek Yusufjonov | 2101
Ассалому алайкум! Устозлар, биз уйимизда жамоат яъни дадам, акам, укам, мен бўлатуриб намозларимизни алоҳида ўқиймиз. Дадамга жамоат бўлиб ўқиш кераклигини айтдим. Бир-икки кун дадам имом бўлиб бомдод намозини ўқидик лекин дадам Қуръонни русча ёзувда ёдлаганлиги учун сураларни тўғри ўқишолмайди. Намознинг ўзида ҳам хато қилишябди. Алҳамдулилаҳ мен Қуръонни қўлдан келганча тажвид билан ўқийман. Дадам менга ўзинг имом бўл дейишди лекин мен қўрқдим. Сабаби имом жамоатга ҳам жавоб беришини биламан. Менинг эса иймон, этиқодим ҳали кучсиз. Шайх ҳазратимизнинг бир маърузаларида киши тавба қилиб ибодатга астойдил киришганда шайтон уни бор кучи билан васваса қилишини эшитдим ҳозир мендаҳам шу ҳолат. Нима қилай шу ҳолатда ҳам дадам туриб мен имомга ўтишим жоизми? Ёки алоҳида намоз ўқиганимиз дуристми? Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Имомгарчиликка ота-бола, устоз-шогирд деган нарса кетмайди. Кимнинг қироати тажвидга мувофиқ бўлса ўша имом бўлаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat