Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизга берган саволларимизга жавоб оляпмиз Аллоҳ илмингизни бунданам зиёда қилсин. “Ихлос” сурасини кўп айтиб юраман, шу учунми номозларда кўпроқ зам сурага шу сурани ўқийман. Мисол пешинда 4 ракат суннати ҳаммасига ўқисам бўладими ёки ҳар ракатга бошқа зам сура ўқишим керакми? Жавобиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бошқа оятлар ҳам Аллоҳнинг каломи. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилиб бир сурани хослаб олмаганлар. Нажот ҳам у зотга эргашишда. Валлоҳу аълам!