Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидда имомликка ўтдим. . .

18:47 / 24.04.2013 | Abubakr | 3111

Ҳазрат кеча якшанба куни масжидга хуфтон ўқишга чиқиб, таҳятул масжид номозини ўқиб бўлиб дуо қилаётган вақтимда масжид ховлисидан шу масжиднинг қоровули сўкиниб нималарнидир тушунтираётгани эшитилди.

Бир оздан сўнг номозхонлардан бири азонни айтди ва 6-7 та одам йиғилдик лекин имом маълум бир сабабга кўра келмаганлиги сабаб қоровул имомликка ўтди. Шунда мен биродарлар номозда тажвиди бор инсон ўқисин десам хеч ким индамади. Яъна узр бу киши ҳозир сўкинган эдилар шунга имомликка тўғри келармикан дедим. Қорвул бўлмасам ўқи деб айтди.

Мен имомликка ўтдим кўпчиликни юки жудда қаттиқ босар экан қалтираб амаллаб ўқиб бўлгандан сўнг, барча хуфтонни суннатини кейин витрни ўқиб тугатди. Мен фақат хуфтон фарзига имомлик қилдим деб уйлаб тасбиҳ таҳлилларни ўз ичимда ўқиб дуо қилиб чиқиб кетаётганимда. Қоровул охиригача ўқимайсизми деб айтди Мен ўқиб бўлдим деб ташқарига чиқиб кетдим. Билмас қолган жамоат ҳам тасбиҳ таҳлил айтмаси мени кутиб турган экан. Масжидда чиқишдан бошлаб ҳозиргача вижоним қийналмоқда. Ҳуддики руёкор инсонга ўхшаб имомликни талаб қилиб олиб узимни кўрсатгандек. Қилган хатоимни тушиниб етдим. Лекин Мен ҳам нима қилай хеч номозни оддий халқ каби энди ўрганиб бораётган оми бўлсам. Шунга юрагим сиқлиб кетди. Энди шу масжидга бормасликка ва маҳалламиздан 8 астановка йироқда жойлашган масжидга бормоқчиман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳечқиси йўқ. Ўша масжидга боринг. Узр айтинг. Ҳаммаси яхши бўлади. Бундан кейин шошилмай, ўйлаб иш қиладиган бўласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat