Ассалому алайкум! Саволлар орасидан қидириб топа олмадим. Такрорий бўлса олдиндан узр. Насияга товар олиб, пулини қанчадур муддатда тўлаб бериш шарти билан у товар сотилса ёки сотилмаса хам насияга олганнинг мулкига айланадиган тақдирда, шундай савдо жоизми? Масалан дўконга ёки кафеларга гўшт, ичимликлар ва яна шунга ухшаш махсулотларни Товар етказиб берувчилар асосан насияга бериб кетишади ва қанчадур вақтда пулини олиб кетишади.
Ва алайкум ассалом! Насия кунини белгилаб қўйса жоиз. Валлоҳу аълам!