Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!Ҳазрат, ошнам билан тижорат қилмоқчийдик. Лекин ҳозир қо'лимизда ко'п пул ё'қ эди. Дубаи Исламиъ Банк дан қарз олмоқчийдик. О'зимизам Дубайдамиз. Лекин, бу банк қарзни 6 ой ичида қайтарилса эвазсиз (я'ни текинга) ва 6 ойдан кейин то'ланса ма'лум миқдор қо'шиб қайтариш (энг узоқ муддат 4 йил. 4 йилдан кейин то'ланса берилган қарз суммаси ва унинг олтидан бир қисмини қо'шиб бериш) ҳисобига берар экан. Шу тарафини о'йлаб, рибо эмасмикин деб олмай турибмиз. (6 ой ичида уза олмасак керак)Ҳазрат, шу банкдан қарз олсак бо'ладими, умуман исломий банклар ҳам ма'лум миқдор ҳисобига қарз бериши шари'атимизда жоизми, агар жоиз бо'лса бу о'ша устига бериладиган ма'лум миқдор уларни хизмати учун бо'ладими? Савол беришдан олдин "Молиявий муомалалар" бо'лимидаги аввалги савол-жавобларни о'қиб чиқдим ва фақат бир биродаримиз Қирг'изистонда Ислом Тараққиёт Банки филиали очилганлиги ва шу банкдан пул олса бо'ладими деган саволларига, бу банк шари'ат қоидалари асосида ишлайди деб жавоб берган экансиз. Бундан бошқа мавзуга алоқадор савол ва жавобни топа олмадим. (Агар бор бо'либ ко'рмай қолган бо'лсам, узр минг бора). Саволимда камчилик ё тушунмовчилик бо'лса минг бор узр. Аллоҳ таоло сизни о'з паноҳида асрасин!Ассаламу алайкум!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ислом банклари шариат таълимотлари асосида иш олиб боришади. Аммо сиз айтган гапларни тушуна олмадим. Устамага сўралаётган маблағ банк хизматими ёки бошқа нарсами аниқлаш керак. Уларнинг ўзларидан сўранглар.