Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Еб-ичишдан савоб ҳосил бўладими?

08:19 / 18.10.2017 | Ahror | 4972

Ассалому алайкум! «Еган-ичгандан хосил бўлган савоб…» деб баъзилар дуо қилишади. Шу тўғрими? Еган-ичгандан савоб хосил бўлмайди деб бир имомдан маърузада эшитгандим. Еган-ичганга яъни ризқимизга Аллоҳга ҳамд-санолар айтиш жоиз деб билганман, аммо бундан савоб борлигини билмайман. Жавобингиз учун олдиндан миннатдорман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Таомни “Бисмиллаҳ” билан бошлаб, суннатга мувофиқ еб, тоат ва яхшиликларга қувват бўлсин деб ейиш ва уни ибодатга сарфлаш савобли амал ҳисобланади. Аммо ҳадеб «Еган-ичгандан хосил булган савоб…» деб бағишлаш кўп ўринларда тўғри ҳам бўлмайди. Чунки кекиртагигача таом еб орқасидан ибодат қилиш ўрнига овқатни сингдириш учун сувлар ичиб, қувватига телевизор тагига ётиб олишни савобли иш деб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat