Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза ҳақида савол

08:00 / 19.10.2017 | Назиров Абдумалик | 4122

Ассалому алайкум! Барча қилаётган хайрли ишларингизга Аллоҳ барокот берсин. Бир танишимиз 70-йилларда ҳомиладорлиги 6 ойлик пайтида тўлғоқ тутиб туққан эканлар. Ўғил фарзанд туғилиб бир оздан сўнг ўлган, фарзанд йиғламаган лекин харакат аломати бўлган экан. Шунда эркаклар бомдодга бориб жанозасиз кўмиб келишган экан. Саволим ҳозирда шу чақалоққа исм қўйиб ғойибона жаноза ўқиб қўйиш лозимми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жаноза ўқилмайди. Чунки жанозани ҳозир бўлган жасадга, бадан чиримаган, ёниб суякларини ўзи қолмаган бўлсагина ўқилади. Мазҳабимизда ғойибга жаноза ўқиш йўқ. Масала: Бирор жасаднинг бўлаклари топилса. Бирор маййитнинг тўлиқ жасади топилмай баданинг баъзи бўлаклари топилса, унинг бир неча сурати бор. - Жасаднинг фақат қўл ёки оёқ ёки бошнинг ўзи ёки жасаднинг бошсиз, оёқсиз, қўлсиз қисми ёки бирор бошқа аъзонинг ўзи топилса, унга ғусл, кафан, жаноза намозларининг бирортаси вожиб бўлмайди. Балки бирор матога ўраб шундайлигича дафн қилинади. (РМ) - Жасаднинг бир нечта аъзоси топилса, масалан икки оёқ ёки икки қўл ёки бир оёқ, бир қўл ёки шу каби бир неча аъзолари топилса-ю, бутун жасаднинг ярмидан кам бўлиб кўпроқ қисми топилмаса, унга ғусл, кафан, жаноза намозларининг бирортаси вожиб бўлмайди. Балки бирор матога ўраб шундайлигича дафн қилинади. (РМ) - Агар жасаднинг ярми топилса-ю, боши бўлмаса, унга ҳам ғусл, кафан, жаноза намозларининг бирортаси вожиб бўлмайди. Балки бирор матога ўраб шундайлигича дафн қилинади. (РМ) - Агар маййитнинг жисмининг ярми боши билан топилса, унга ғусл қилдирилиб, кафанланади ва жаноза намози ўқиб, суннатга мувофиқ дафн қилинади. (РМ) - Маййитнинг жасадининг кўпроқ қисми бошисиз топилса, унга ҳам ғусл қилдирилиб, кафанланади ва жаноза намози ўқиб, суннатга мувофиқ дафн қилинади. (РМ) 24- Жасаднинг бир бўлаги топилганидан кейин бошқа аъзолари ҳам топилса. Бирор маййитнинг жасадининг кўпроқ қисми топилиб, озроқ қисми топилмаса ва кўпроқ қисмига жаноза намози ўқилиб дафн қилинганидан кейин қолгқн бўлаклари ҳам топилса, қолган қисмиларига жаноза ўқилмай, шундайлигича бирор матога ўраб дафн қилинади. (ФҲ) 25- Тирик туриб бирор аъзосидан айрилса. Бирор киши тирик бўла туриб баданидан бирор қисмини амалиёт ёки бошқа йўл билан кесиб ташланса ёки узилиб тушса, ўша аъзога ғусл ҳам қилдирилмайди, жаноза ҳам ўқилмай бирор матога ўраб кўмилади. (ДМ) Жасад ёниб кулга айланиб қолса. Ким ёниб буткул кулга айланса ёки баданининг кўп қисми ёниб кул бўлса, унга ғусл, кафан ва жаноза намозининг бирортаси вожиб бўлмайди. Шундайлигича бирор матога ўраб, дафн қилинади. (ФҲ) Агар баданнинг кўп қисми сақланиб қолса, гарчи боши йўқ бўлса ҳам ёки баданининг ярми боши билан бирга сақланиб қолса ёки гўшт, суяклари қолса, унга ғусл қилидирилиб, кафанланади ва жаноза намози ўқиб, дафн қилинади. (ФҲ). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat