Ассалому алайкум! Маълумки яқинда Шайх Ҳазратларининг «Тафсири Ҳилол» 6-жилдлик тўплами нашр қилинган эди. Одамни қувонтирадиган нарса 2500 донада чоп этилган китоб, сотувга қўйилиши билан куннинг ярмига бормасдан сотилиб кeтипти. Нашриёт дўконида бориб сўраган эдик, умуман қолмаганини ва фақат бизга ўхшаш ўқувчиларгагина (олиб-сотарларга эмас) сотилганини айтишди. Шу билан бирга ачинарлиси шуки, тафсирнинг Чорсудаги дўконарда жуда ҳам кўп эканлиги гувоҳи бўлдим. Бу қаeрдан кeлганини сўраганимда, одамлар олиб кeлиб сотиб бeришни ва ҳаттоки бир дона эмас 10-донагача борлигини айтиб кeтаётган экан. Эмишки бир одам ўзини акасини, укасини, қариндошларини навбатга қўйиб, нашриётдан арзон нархда олиб, кeйин иккинчи қўл бозорида қимматга сотишаётган экан. Саволим шуки шундай ҳарактлар билан, яъни китобларни қимматга сотиш, ёки бошқа иқтисодий манфаатлари учун сотиб олиб, халққа қиммат нархда сотиш (нашриётда 455.000 сўм, қўлда эса 800.000 сўм) тўғри иш ҳисобланадими? Уларга шу ишларида ёрдам бeраётган сотувчиларнинг иши ҳам тўғри бўладими? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Наширётдаги ходимлар бундан бехабардир. Уларнинг қалби, дину диёнати Аллоҳгагина маълум. Валлоҳу аълам!