Ассалому алайкум! Қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Шифохоналарда диний расм-русум ва ибодатлар таъқиқланган экан. Кундузги ибодатларни бир амаллаб масжидга бориб адо этиш мумкин. Лекин эшиклар ёпилиб, қулфланганидан сўнг бунинг иложи қолмаяпти. Илтимос маслаҳат беринг, қандай йўл тутай? Раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Бизнинг мамлакатимиз конституциясида ҳар ким хоҳлаган динига эътиқод қилиш ва дини буюрган ишларни эмин-эркин адо қилиш ҳуқуқига эга. Шайтон ёки унинг дўстлари васваса қилса таслим бўлмаслик керак. Қўрқмасдан ибодатингизни қилинг. Мусулмон киши денгизда чўкаётганда ҳам намозини адо қилиш шарт дейилган. У ернинг тартиби ташқарига чиқармасликни талаб қилса хонангизда бўлса ҳам ўқинг. Бу каби таъқиқлар ҳамма замонда бўлган, қиёматгача ҳам бўлади. Мўмин иймонига яраша синалади. Аллоҳни буйруғини бажарганлар жаннатга, шайтонни буруғини бажарганлар эса дўзахга кетаверади. Аллоҳ таоло “Аҳзоб” сурасида марҳамат қилади:
يُصْلِحْ لَكُمْ أَعْمَالَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَمَن يُطِعْ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزًا عَظِيمًا
71. У Зот сизнинг амалларингизни солиҳ қиладир ва гуноҳларингизни мағфират қиладир. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк ютуққа эришибдир.وَمَن يَعْصِ اللّهَ وَرَسُولَهُ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُ يُدْخِلْهُ نَارًا خَالِدًا فِيهَا وَلَهُ عَذَابٌ مُّهِينٌ
14. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осийлик қилса ва Унинг чегараларини бузса, У Зот уни мангу қолувчи бўлган ҳолида оловга киритадир. Ва унга хорловчи азоб бордир. (“Нисо” сураси). Валлоҳу аълам!