Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хикоя

15:40 / 23.10.2017 | Karimov G'iyosjon | 10091
Ассалому алайкум! Шу воқеа ростдан бўлганми? УЛАР УЙ ҲАМ ҚУРАДИЛАРМИ? Нуҳ алайҳиссалом замонида инсонларнинг умри узун бўлган экан. 800-1000 йил умр сурар эканлар. Бир аёлнинг ўғли вафот этибди. Бу аёл қаттиқ қайғуриб, йиғлабди. Қўшни аёллардан бири айтибди: - Нимага бунча йиғлайсан. Аллоҳу таолонинг тақдири шундай экан. - Албатта шундай. Мен унга йиғламаяпман. - Унда нимага йиғлаяпсан? - Болам кўп яшамади деб, оналик шафқатим билан йиғлаяпман. - Боланг неча ёшда эди? - 275 ёшда эди. - Агар сен бунга йиғлайдиган бўлсанг, охир замонда келадиган уммат нима қилсин, умрлари 50-60 йил бўлади. - Жиддий айтяпсанми? - Албатта. - Аллоҳ, Аллоҳ, улар уй ҳам қурадими? - Ҳа, яна битта эмас, бир нечта уй қурар эканлар. - Мен уларнинг ўрнида бўлсам, чодиримнинг қозиғини ҳам ўзгартирмасдим

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ ҳадисларда бундай ривоят келмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat