Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

«Муҳтасар ул Виқоя» китоби ҳақида фикрингиз?

00:00 / 27.01.2007 | eski savollar | 9042

Хурматли шайх ҳазратлари. 1994 йил чиққан «Мухтасар» китобига фикрингиз қандай. У китобдан дин ахкомларини ўрганиб, керакли саволларга тўғри жавоб топса бўладими? Баъзилардан «бу амални нега бундай қиляпсан дейилса», «Мухтасарда шундай ёзилган дейишади». Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ассалому алайкум! Бу китоб диёримизда энг машҳур китоблардан бири бўлган. Унинг тўлиқ номи «Мухтасари Виқоя». Бу китобнинг асл номи «Ниқоя» бўлиб уни 745-ҳижрий санада вафот этган машҳур фақиҳ Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд Ҳанафий ўзининг бобоси Маҳмуд ибн Содруш Шарийъанинг «Виқоятур ривоя фий масоилил Ҳидоя» номли китобини мухтасар қилиш – қисқартиш ила юзага келтирган. Ушбу китоб ва унинг муаллифи ҳақида ҳам икки оғиз гапириб ўтиш ортиқча бўлмаса керак. Убайдуллоҳ ибн Масъуд. Бу имомнинг тўлиқ исмлари Убайдуллоҳ Содруш шарийъа ал-Асғар ибн Масъуд ибн Тожуш шарийъа Маҳмуд ибн Содруш шарийъа Аҳмад ибн Жамолуддийн Убайдуллоҳ ал-Маҳбубий ал-Бухорийдир.
Содруш шарийъа ал-Асғар кичик Содруш шарийъа деганидир. У кишининг катта боболарининг лақаби ҳам Содруш шарийъа бўлганлиги насабларидан кўриниб турибди. Шунинг учун катта бобо Содруш шарийъа ал-Акбар-Катта Содруш шарийъа, набира эса Содруш шарийъа ал-Асғар-Кичик Содруш шарийъа деб аталган. Баъзи манбаларда икковларини Содруш шарийъа биринчи ва Содруш шарийъа иккинчи деб ҳам фарқланган. Аммо Содруш шарийъа лақаби асосан Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий раҳматуллоҳи алайҳга ишлатилган. Имом Садруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий Бухоро шаҳрида ота-бободан илм ва фиқҳ уламолари бўлиб келаётган оилада туғилиб вояга етдилар. Боболари имом Тожуш шарийъа Маҳмуд ибн Садруш шарийъани тарбиялари натижасида машҳур аллома бўлиб етишдилар. Имом Садруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорийнинг имом Абу Ҳанифага етиб борадиган санадлари қуйидагича:
1. Боболари Тожуш шарийъа Маҳмуд ибн Содруш шарийъа.
2.Катта боболари Аћмад ибн Жамолуддийн.
3.Жамолиддийн Убайдуллоҳ ал-Маҳбубий.
4. Шайх Имом Муфтий Имомзода.
5. Шайх Имоддийн.
6. Шамсул Аимма Заранжарий.
7. Имом Сарахсий.
8. Имом Ҳалвоний.
9. Абу Али Насафий.
10. Имом Маҳмуд ибн Фазл.
11. Имом Субазмуний.
12. Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс Кабир.
13. Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний.
14. Имом Абу Ҳанифа. Имом Садруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий замонасининг кўзга кўринган алломаларидан бўлиб айниқса Усулу фиқҳ, Фуруъул Фиқҳ, Хилоф, Жадал, ҳадис, наҳв, луғат, адабиёт, Илми Калом, мантиқ каби илмларда пешқадам бўлганлар.Имом Садруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий бир қанча китоблар таълиф қилганлар:
1. «Ал-Вишоҳ».
2. «Таъдилул улум».
3. «Шарҳул Виқоя».
4. «Ал-Муқаддимотул Арбаъа».
5. «Аш-Шурут вал-Маҳозир».
6. «Ат-Танқийҳ».
7. «Ат-Тавзийҳ». Имом Убайдуллоҳ ибн Масъуд Ҳанафий мазҳабидаги машҳур «Усулул фиқҳ» олимларидан биридирлар. Бу имомнинг «ат-Танқийҳ» деб аталган китоблари «Усулул фиқҳ» соҳасида мўътабар китоблардан ҳисобланади. Имом ибн Масъуд бу китобларини ёзишни бошлашлари билан имомнинг дўст ва биродарлари унинг қўлёзмасидан кетма-кет кўчириб бордилар. Натижада, асар ёзиб тугалланишдан олдин тарқалди. Кўчиришда баъзи хатоларга йўл қўйилган эди. Имом ибн Масъуд бундан огоҳ бўлгач «ат-Танқийҳ» га «ат-Тавзиҳ фий ҳалли ғавомиз ат-Танқийҳ» номли шарҳ ёздилар.
8. «Ниқоя мухтасари Виқоя».
Имом Садруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий 747- ҳижрий йили Бухоро шаҳрида вафот этдилар. Имомнинг мақбаралари Бухоро шаҳридадир.
МУХТАСАРИ ВИҚОЯ —  «Мухтасари виқоя» китоби Бурҳониддин Марғилонийнинг «Ҳидоя»ларига боғлиқ китобдир. Бу китобнинг тўлиқ номи аввал ҳам айтиб ўтилгандек «Ниқоя мухтасари Виқоя»дир. Лекин аҳли илм ва халқ орасида «Мухтасари виқоя» номи ила машҳурдир. Китобнинг ёзилиши ва ундан кўзланган мақсад ҳақида ўзининг муқаддимасида муаллифнинг гаплари келади. «Мухтасари виқоя» ҳанафий мазҳабидаги энг машҳур китоблардан бири ҳисобланади. Чунки у бу мазҳабдаги асосий эътимодга сазовор бўлган тўрт матндан бири бўлмиш «Виқоя» китобининг қисқартирилганидир. Бу китобни қадимдан уламолар ва толиб илмлар эъзозлаб келадилар.
«Мухтасари виқоя»га кўзга кўринган алломалар шарҳлар ёзганлар. Улардан баъзиларини эслаб ўтамиз.
1. «Камолуд дироя фии шарҳин Ниқоя». Бу шарҳнинг муаллифи 872 ҳижрий санада вафот топган Шайх Тақийюддийн Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад аш-Шаманийдир.
2. Шайх Зайнуддийн Абу Муҳаммад Абдурроҳман ибн Абу Бакр ибн Айний Ҳанафий шарҳи.
3. Абдулвожид ибн Муҳаммад шарҳи.
4. Алауддийн Али ибн Муҳаммад Мусаннифук шарҳи.
5. Қосим ибн Қутлуғбуға Ҳанафий шарҳи.
6. Илёс Румий шарҳи.
7. Шамсуддийн Муҳаммад Хуросоний Қўҳистоний шарҳи. «Жомеъур румуз» деб номланади.
8. Абул Макорим ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад шарҳи.
9. Нуриддийн Абдурроҳман ибн Аҳмад Жомий шарҳи.
10. Мавлоно Нуриддийн Али ибн Султон Қори Ҳеравий шарҳи. Мулло Али Қори раҳматуллоҳи алайҳнинг «Мухтасари Виқоя»га қилган катта шарҳлари «Фатҳу бобил иноя лии шарҳи китобин ниқоя» деб номланади. Кейинроқ бу китобни қисқартиб «ихтисори ривоя ала мухтасари виқоя» деб атаганлар. Биз ҳам «Мухтасари Виқоя»га ҳозирги кунимиз тили, услуби ва руҳида шарҳ ёзиб унга «Кифоя» деган ном қўйдик. Дуо қилиб туринглар. Чоп этилса ўқиб қоларсизлар, иншаАллоҳ.

Топ рейтинг www.uz Openstat