Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бойўғлилар ҳақида

11:07 / 25.10.2017 | Mansur | 8220

Ассалому алайкум! Устозлар бази бир жойларда бойўғлилар сайраса кул ёки шунга ўхшаш нарсалар сeпиб хайдашар экан шу жойизми? Яна бир саволим шуки бир пайтлар мeн кумуш занжир сотиволувдим малум сабабларга кўра уни тақмадим энди тақмоқчиман. Кумуш занжир тақиб юрсам бўладими? Динимизда шунга рухсат борми?  Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бойўғли ҳақидаги сиз айтган гапларни динимизга мутло алоқаси йўқ. Жоҳилият даврида турли нарсалардан шумланиш мавжуд бўлиб, бу нарса уларнинг эътиқодига айланиб қолган эди. Жумладан, «Қаерга бойқуш қўнса, ўша ерда ёмонлик бўлади, ўша ер харобага айланади», деган эътиқод бор эди. Ислом бу нарсани ҳам инкор этди. Бировга кўнгилсизлик ёки ёмонлик етадиган бўлса, бойқуш ёки бошқа қуш қўнгани сабабли эмас, Аллоҳ таолонинг иродаси ила бўлади. Аллоҳ ирода қилса, ҳар қандай ҳолатда ҳам бандага хасталикни ориз қилганидек, бойқуш қўнса ҳам, қўнмаса ҳам ёмонликни воқеъ қилиши, гуллаб, яшнаб ётган жойларни харобага, вайронага айлантириши мумкин. Эркак кишига кумуш узукдан бошқа тақинчоқ жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat