- Ва алайкум ассалом! Тақвимдаги саҳарлик вақти тугаганидан кейин қилган бўлсангизлар иккингизга ҳам каффорат ҳам, қазо ҳам вожиб бўлади. Яъни сизлар иккингиз ҳам рамазон ойидан кейин 60 кун кетма-кет орасини узмасдан ва бир кун қазо рўзасини тутиб беришларингиз шарт. Иккингиз алоҳида-алоҳида тутиб берасизлар. Валлоҳу аълам!