Ассалому алайкум! Жуфти халолим билан жаналлашиб қолиб 3 талоқсан деб 4 марта айтиб юбордилар. Хозирда бир фарзандим ва 4 хафталик хомилам бор. Никохимизни қайта тиклашни иложи борми ёки энди жуфти халолимга бутунлайин бегона бўлдимми?
– Ва алайкум ассалом! Агар ҳақиқатда уч талоқ тушган бўлса, сизлар энди бирга яшашингиз ҳам, никоҳланишингиз ҳам ҳаром. Ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилиб, ҳолатингизни аниқлаштириб олинг. Валлоҳу аълам!