Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобдаги ёзув

18:06 / 05.12.2016 | Abu_Bunyod | 2748

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволим якинда босмадан чикган «Зикр ахлидан суранг» 1,2,3 том китоби хакида, ушбу китобнинг муковасидаги, яъни устки ва орка томонидаги арабча ёзув билан ёзилган доира шаклдаги сузнинг маъноси нима, арабчадан таржимаси нима деб ёзилган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!Унда “Наҳл” сурасидаги қуйидаги оят ёзилган : فَاسْأَلُواْ أَهْلَ الذِّكْرِ إِن كُنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ 43....«Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранглар». Зикр аҳллари – илоҳий китоб аҳлларидир, ўшалардан сўранглар. Улар сизларга пайғамбарлар одам бўлганми, фариштами ёки бошқа нарсами – айтиб берадилар. Гарчи ушбу жойда «зикр аҳли» – эслаш, билиш аҳли аввалги илоҳий китоблар аҳллари бўлса ҳам, бошқа ҳар бир масаланинг ўз «зикр аҳли» бўлиши ҳақдир. Шунга биноан, Аллоҳ таолонинг ушбу ояти каримадаги «Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранглар» деган қавли умумий қоида бўлиб қолган. Мусулмон одам бирор нарсани билмай қолса, уни биладиган кишидан, ўша соҳанинг «зикр аҳли»дан ўрганиши лозим бўлади. Эътиқод ва дину диёнатга тегишли нарсалардан бошқа нарсаларни ғайридиндан бўлса ҳам ўрганиш керак бўлади. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat