Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насия савдо ҳақида

15:26 / 07.11.2017 | bekhzod | 11490

Ассалому алайкум! Биринчи бор савол юборяпман, хатолар бўлса олдиндан узр. Мен насия савдо билан шуғулланаман. Саволим:
1). Насияга мол бераётганимда харидордан бошига қанча пул бера олишига қараб қолган суммага қараб сўнги нархни белгилайман. Масалан 10 сўмлик молни бошига 2 сўм берса 13 сўм. Агар 4 берса 11 сўм. Албатта у билан келишгач.
Шу ишим жоизми?
2). Баъзида бошига умуман пул олмай 0 дан насияга бераман. Бунисичи?
3). Молни олмай бировга сотишдан қайтарилганмиз. Баъзи холда эса сотувчи менга тел қилиб ўзининг ва менинг хақимни хам хисоблаб харидор билан келишади. Мен узоқда бўлган пайтим боролмайман ва тел орқали менинг номимдан молни чиқаравер дейман ва йўлдан қайтгач сотувчига молни пулини бераман. Бунинг хукми қандай? Менинг номимдан чиқаравер деганим мен сендан сотиб олдимга кирадими ёки пулини хам насияга чиқармасдан авал сотувчига беришим керакми?
4). Сотувчи бир неча харидорлар билан келишиб молни насияга сотади. Мен эса келганимда насияга чиқарган нарсаларини рўйхатини кўрсатади. Агар сотувчига молини хаққини берсам ўша насияга чиқарган нарсаларини мени номимга ёзиб қўяди. Аммо бу савдода мен иштирок этмаган бўламан ҳаттоки тел орқали ҳам. Бу холат судхўрликка кирмайдими? Шунга жавоб топа олмаганим учун савол юборяпман. Молимга харом аралашишидан хавотирдаман, кимматли вақтларингизни олганим учун узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Қийматини бериш кунини ва улардан биттасини тайин қилсангиз жоиз. 2). Жоиз. 3). Сиз сотиб олган ҳисобланмайсиз. 4). Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat