Аввало ўзингиз беш вақт намоз ўқишга ўтинг. Айтган намозларни ўқиган одам учун беш вақтни ўқиш ҳеч гап эмас. Кейин отангизни намоз ўқишга таклиф қилсангиз беодоблик бўлмайди. Ўзингиз айтишга журъат қила олмаётган бўлсангиз, танишларга айтказинг. Агар бир кишининг намоз ўқиб қолишига сабабчи бўлсангиз жуда катта савобга эга бўласиз.