Ассалому алайкум! 9 ёшимдан бери намоз ўқиман. Вояга етганимдан кейин ғусл қилмасдан намоз ўқирдим. Ғусл қилишни билмасдим, ҳозир ғуслсиз ўқиган намозларимни қазо қилиб ўқишлигим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Жунуб ҳолатда ўқилган намозлар зиммадан адо бўлмай, қайта ўқиш фарз бўлади. Қазоларини ўқишда фақат фарз ва витрларники ўқилади. Валлоҳу аълам!