Ассалому алайкум! Аввалом бор сизларга катта раҳмат, жуда кўп саволларимизга жавоб оляпмиз. Саволим шуки, аёл ўз эрига ёлғон гапирса, гап қайтарса, барчаси юзакидeк туюлса қандай йўл тутиш кeрак? Олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Замонамизнинг мужаддидларидан бўлган Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ “Оиладаги келишмовчиликларни бартараф қилиш” номли китобида “Эр-хотиннинг ўртасидаги келишмовчиликлар суннатларга амал қилмаганликдан келиб чиқади. Эркак ишдан қайтганда эшикдан кираётиб,
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ بِاسْمِ اللهِ وَلَجْنَا وَبِاسْمِ اللهِ خَرَجْنَا وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا
«Аллоҳумма инний ас`алука хойрал мавлажи ва хойрал махражи, бисмиллаҳи валажна ва бисмиллаҳи хорожна ва ъалаллоҳи роббина таваккална» (Эй Раббим, Сендан киришнинг ҳам, чиқишнинг ҳам яхшисини сўрайман. Аллоҳнинг исми билан кирдик. Аллоҳнинг исми билан чиқдик. Раббимиз Аллоҳга таваккал қилдик), деб айтиб, сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.وروينا في "كتاب الترمذي" عن أنس رضي الله عنه قال: قال لي رسول الله صلى الله عليه وسلم: "يا بني إذا دخلت على أهلك، فسلم يكن بركة عليك وعلى أهل بيتك" قال الترمذي: حديث حسن صحيح
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй ўғилчам, уйингга кирсанг, салом бериб кир. Бу ишинг ўзингга ва аҳли аёлингга барака келтиради», дедилар». Имом Термизий ривоятлари.عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا دَخَلَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ فَذَكَرَ اللهَ عِنْدَ دُخُولِهِ وَعِنْدَ طَعَامِهِ، قَالَ الشَّيْطَانُ: لَا مَبِيتَ لَكُمْ وَلَا عَشَاءَ. وَإِذَا دَخَلَ فَلَمْ يَذْكُرِ اللهَ عِنْدَ دُخُولِهِ، قَالَ الشَّيْطَانُ: أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ. وَإِذَا لَمْ يَذْكُرِ اللهَ عِنْدَ طَعَامِهِ، قَالَ: أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ وَالْعَشَاءَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўз уйига кираётган киши кириш пайтида ва таоми пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўз аскарларига) «Сизларга ётоқ ҳам, кечки таом ҳам йўқ», дейди. У уйига кирса-ю, кириш пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон «Ётоққа етишдингиз», дейди. Агар таоми пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, «Ётоққа ҳам, кечки таомга ҳам етишдингиз», дейди», дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Ушбу амал суннат бўлиб, шу зикрнинг ўзи билан жанжалнинг асосий сабабчиси бўлган шайтон ўртага тушолмай қолади. Эркак ишдан келганида аёл ҳар қандай ишини қўйиб истиқболига чиқиши, табассум ила кутиб олиши мўмина оналаримизнинг суннатлари бўлган. Эркак уйга кириб эшикни ёпганида кўча ва ишхонадаги ҳамма муаммони ташқарида қолдириши шарт. Ўзи чарчаб эри билан кўнглини ёзмоқчи бўлган аёлга муаммоларни изҳор қилмаслиги, юкини юкламаслиги шарт. Ҳадисда “Эр киши аёлига табассум билан қараса аёл ҳам эрига табассум билан қараса Аллоҳ таоло ҳам уларга табассум ила назар қилади” дейилган. Аллоҳнинг табассум ила назар қилишидан мурод уларга Ўз раҳматини ёғдиришидир. Валлоҳу аълам!