Ваалайкум ассалом! Ким ўзи билан Аллоҳ таолонинг ўртасини ислоҳ қилса Аллоҳ таоло у билан бошқа инсонлар орасини ислоҳ қилиб қўяди. Эркак ҳам қанчалик ҳақиқий тақво илмда зиёдалашгани сари аёли ҳам унга итоатда зиёдалашиб бораверади. Машойихлардан бири: “Мен Аллоҳга осий бўлганлигимни аёлим ва уловимдаги итоатсизликдан билиб оламан” деганлар. Валлоҳу аълам!