Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳрни бермасдан ажрашганларнинг хукми

23:09 / 19.01.2023 | Mavluda | 915

Ассалому алайкум! Оиламиз нотинч бўлган пайтда қайнона қайнотам берган барча тилла тақинчоқларини қайтариб олдилар. Жуда хам норози бўлдим ва норози эканлигимни айтдим. Махр сўрадим бермадилар. Эримнинг қўлида пул ва тилла тақинчоқлар йўқ. Хозир эрим менга талоқ берган. Махрни бермасдан ажрашганларнинг хукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маҳр қизнинг шахсий ҳаққи ҳисобланади. Уни бериб сўнгра қайтариб олишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ. Агар қайтариб олишган бўлса сиздан ўша нарсаларга қарз бўлишади. Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида жавоб беришади. Аллоҳ таоло Нисо сураси 21-оятида марҳамат қилади:
«Ва агар хотин ўрнига бошқа хотин олмоқчи бўлсангиз ва уларнинг бирига беҳисоб маҳр берган бўлсангиз ҳам, ундан ҳеч нарсани қайтариб олманг».
Биз «беҳисоб» деб таржима қилган маъно ояти каримада «қинтарон» деган лафз билан ифодаланган. Араблар бу сўзни кўп миқдордаги молга нисбатан ишлатадилар.
Баъзилар худди шу ояти каримани далил қилиб, маҳрга ҳар қанча кўп мол берса бўлади, дейдилар.
Аммо уйланаётган вақтида озми-кўпми, маҳрини бериб қўйиб, ажрашаётганда уни қайтариб олишга уриниш мусулмон инсонга ҳеч тўғри келмайдиган иш. Ушбу оятда бу ишни очиқ ман этиш билан бирга, бунинг ҳикмати ҳам баён қилиниб, эркаклар виждонидаги нозик ҳиссиётлар қўзғатилмоқда. Қуръоний таъбирга эътибор беринг-а, қанчалар ҳассос, қанчалар таъсирли!
«Ва қандай ҳам олурсиз?! Ахир бир-бирингизга қовушдингиз ва сиздан салмоқли аҳду паймон олганлар-ку?!»
Никоҳ туфайли эр-хотин нафақат жисман, балки руҳан ҳам қўшиладилар. Уларнинг ҳис туйғулари, орзу-умидлари, виждонлари, сир-асрорлари, дарду ғамлари, бахту саодатлари – барча-барча нарса қўшилади, қовушади. Исломда никоҳ ва оила Аллоҳнинг исми ила, Пайғамбарнинг суннатлари ила қуриладиган муқаддас робита ва ошёндир. Ана ўша қудусият ҳурмати, бирга ўтказилган ҳаёт ҳурмати, қувушиб кетган нарсалар ҳурмати, ажрашганда ҳам яхшилик билан ажралмоқ керак. Бир вақтлар рози бўлиб берган маҳрни ўзи билан бир ёстиққа бош қўйиб яшаган аёлидан қайтариб олишга уриниш мусулмон одамга, қолаверса, эркак зотига ҳеч ярашмайди.
Ояти каримадаги «...сиздан салмоқли аҳду паймон олганлар-ку?!» жумласидаги «аҳду паймон»нинг маъноси ҳақида Суфён Саврий: «Яхшилик ила тутиб туриш ёки яхшилик билан ажрашиш ҳақидаги аҳд», – деганлар.
Робеъ ибн Анас эса: «Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олдингиз ва фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ўзингизга ҳалол этдингиз» деган ҳадисларидан иборатдир», – деган. (“Тафсири ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat