Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ароқ ичувчи дўстлар

13:31 / 11.11.2017 | Farxodjon | 7294

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмиларга барака берсин. Мен Россияда 2 оғайним билан бирга бир квартирада турамиз. Алаҳамдулилаҳ 5 вақт намозни ўқийман, лекин 2 оғайним эса спиртли ичимлик ичишади. Улар бу ичкилик шариатда қаттиқ таъқиқланганини ва қаттиқ азобга дучор бўлишлигини ҳам билишади, ҳатто мен уларга ичкилик ичилаётган вақтда иймонлари чиқиб тураркан деб ҳам айтдим. Лекин барибир улар қулоқ солишмаяпти. Мен улардан алохида яшай десам буни имконияти йўқ. Мени саволим шуки, уларни бу йўлдан қайтариш учун нима қилай? Мен улар билан шу ҳолатда яшашим жоизми? Маслахат берилар илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Имконингиз бўлса алоҳида яшашга ҳаракат қилинг. Чунки уларни қилаётган иши ҳаром амал бўлиб, доимий равишда уларга Аллоҳнинг лаънати ёғилиб туради. Бирор бало келса сиз ҳам шерик бўлиб қоласиз. Агар кетишни имкони бўлмаса, уларга ишни ўзлари қизиқадиган кичик ҳикоя, баракаларга сабаб бўладиган амалларни айтишдан бошланг. Ҳаққларига дуо қилинг, Аллоҳ уларни ҳам ҳидоят қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat