Муҳтарам шайх жаноблари, бир мусулмон аёл (исломий кийинади ва намоз о'қийди в ҳ.к) билиб туриб 2-3 бор эрига ёрдам бериш учун о'гирлик қилди. лекин жиноятига яраша ҳукумат томонидан жазосини олди. аёл ҳам энди қилмайман деб вада берди. Энди эри уни кечириб бирга яшаб юришибди. савол: Эри бу аёлга нисбатан исломий қандай чора ко'риши керак ёки давлат жазоси етарлими? Аллоҳ рози бо'лсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Давлат жазоси етарли. Тавба қилиб, мазкур ишни такрорламасин.