Ассалому алайкум! Мен ота-онамга “Аёлимга махр беришим керак” десам, улар “Биз тўй арафасида келин учун 1 миллион сўмга яқин кийим қилиб берганмиз қолаверса, 500 минг сўм нақд пул берганмиз. Булар махр ўрнида ўтса керак” дейишяпти. Ҳақиқатан ҳам бу берганларини биланман. Нима қилсам бўлади?
Ва алайкум ассалом! Агар беришда маҳр деб берганларида ўтар эди. Ундай дейилмаган бўлса, тенгқурларингиз аёлига нима маҳр берган бўлса, шуни беришингиз керак. Валлоҳу аълам!