Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Автомобил мойлари

20:34 / 21.11.2017 | Jasur | 4638

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен биринчи бор савол беришм хатоликлар бўлса олдиндан узр. Мен мой алмаштириш устахонасида ишлайман, бошлиғим тоза мойлар идишига арзон мойлар қуйдириб, менга тоза мой деб сотишимни буюради. Лекин қадоқланган ҳолатта олиб келади. Мен иложи борича тоза мойларни сотишга ҳаракат қиламан. Шу ҳолда харидорлани алдаб арзон мойни қўйиб берсам топган пулим менга ҳаромми? Бошлиғимга айтсам “бундай қилмасак фойда ололмаймиз” дейди. Уйда оила боқувчиси менман, бошқа иш топай десам хали коллежда ўқийман, отам вафот этганлар, онам ишга яроқсизлар, ишламасам бўлмайди, ишлай десам ҳаромдан ейишдан қўрқаман. Нима қилай маслахат беринглар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу сизнинг имтиҳонингиз экан. Тўғри йўлни танланг, бошқа иш топишга ҳаракат қилинг. Чунки ҳар бир инсоннинг тақдирига ризқи битиб қўйилган. Уни ҳалолдан топишга ҳаракат қилиш керак. Тўғри, инсон туғилганида 2-3 кило атрофида бўлади. Уни ҳар бир еган луқмасидан зарралар суягига суя, гўштига-гўшт, қалбига-қалб кўз, қулоқ, оғиз, бурун бўлиб жойлашиб бораверади. Йиллар ўтиб ўша зарралардан 40-50-60 килоли инсон барпо бўлади. Агар ўша 40-50-60 килоли гўштнинг зарралари ҳалолдан бўлса унинг таъсири ҳам фақат яхшиликка бўлади. Чунки луқманинг ҳар бир заррасининг ўз таъсири бўлади. Агар ўша зарраларнинг барчаси ҳаромдан бўлса, ёки кўп қисми ҳаромдан бўлса бундай гўштнинг борар жойи ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар: Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Эй Каъб ибн Ужра, ноҳақ – ҳаромдан ўсган гўшт (жасад) жаннатга кирмайди». Ибн Ҳиббон ривояти.

حَدَّثَنَا أَبُو نُعَيْمٍ، حَدَّثَنَا زَكَرِيَّاءُ، عَنْ عَامِرٍ قَالَ: سَمِعْتُ النُّعْمَانَ بْنَ بَشِيرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: الْحَلَالُ بَيِّنٌ وَالْحَرَامُ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُمَا مُشَبَّهَاتٌ لَا يَعْلَمُهَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الْمُشَبَّهَاتِ اسْتَبْرَأَ لِدِيِنِهِ وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ كَرَاعٍ يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى، يُوشِكُ أَنْ يُوَاقِعَهُ. أَلَا وَإِنَّ لِكُلِّ مَلِكٍ حِمًى، أَلَا إِنَّ حِمَى اللهِ فِي أَرْضِهِ مَحَارِمُهُ، أَلَا وَإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُّهُ. أَلَا وَهِيَ الْقَلْبُ

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром ҳам очиқ-ойдиндир. Улар орасида кўп одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун ўзини пок тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, унга ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди. Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлинг! Албатта, Аллоҳнинг ердаги қўриқхонаси – ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Ўша ҳаромдан униб ўсган қалб ҳам фасод қалб ҳисобланади. Бундай ўсган гўшт ва қалбларни поклаш йўли тавбадир.

قال النبي صلى الله عليه وسلم : التَّائِبُ مِنْ الذَّنْبِ كَمَنْ لَا ذَنْبَ لَهُ رواه ابن ماجه

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Гуноҳидан тавба қилувчи гуноҳсиз киши кабидир” дедилар.

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : قال الله تعالى : إذا ابتليت عبدي المؤمن ولم يشكني إلى عواده أطلقته من أساري ، ثم أبدلته لحما خيرا من لحمه ، ودما خيرا من دمه ، ثم يستأنف العمل رواه الحاكم

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло: “Қачон мўмин бандамни бирор балога мубтало қилсам, уни зиёратига келганда Мендан шикоят қилмаса уни асрликдан озод қиламан, гўшти эвазига яхши гўшт, қони эвазига яхши қон ато қиламан(шунда у ҳаромлардан ва гуноҳдан пок бўлади) сўнг амални янгидан бошлайди” деди” дедилар. Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat