Ассалому алайкум! Иброҳим алайҳиссаломга Исмоил алайҳиссаломни қурбон қилишни Аллоҳ туш орқали аён қиладими? Бир филмда айтилишича Иброҳим алайҳиссаломга шайтон нотаниш йўловчи бўлиб кўриниб иғво қилган дeйилади.
Ва алайкум ассалом! Тушда кўрганликлари Қуръони каримда баён қилинган. Унга иймон келтиришимиз шарт. Шайтон Иброҳим алайҳиссалом Исмоил алайҳиссаломни қурбонлик қилиш учун олиб кетаётганларида йўлда у ишга тўсиқ бўлиш учун иғво қилгани ҳам бор. Валлоҳу аълам!