Ассалому алайкум! Устозлар, биламизки Қуръон ёки суннатда ҳаром қилинган нарсаларни ҳалол санаш билан одам диндан чиқади ёки гуноҳи кабира қилган бўлади. Ислом уламолари ижмоси билан ҳаром қилинган нарсалар масалан бизнинг мазҳабда қисқичбақани еб бўлмайди, уни ҳаром деб эшитдим. Шу қатори бошқа хайвонларни рўйхатиям бор экан. Шу сайтда ҳанафий мазхабдаги баъзи ҳаром ёки макруҳ хайвонлар бошқа мазхабларда ҳалол ёки мубоҳ дейилган экан. Шу олимлар ижмоси билан ҳаром қилинган нарсаларни ҳалол санашни ҳукми нима бўлади?
Ва алайкум ассалом! Мазҳаблар ихтилоф қилганидан кейин, уни ижмо қилинган масала деб бўлмайди, бундай нарсани ҳалол дейиш билан диндан чиқмайди. Валлоҳу аълам!