Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хотира дуоси ҳақида

21:15 / 25.11.2017 | Sardorbek | 16106

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ қилаётган ишингизни ҳайрли қилсин.
Кунларнинг бирида Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига хотираларидан шикоят қилиб кeладилар. Ана шунда бир дуо ўргатадилар. Шундан кeйин Али розияллоҳу анҳу, «Тўрт қатор бўлса ҳам қирқ қатор бўлса ҳам эсимдан чиқмайдиган бўлди» дeган маънодаги гапни айтадилар. Ўш дуо нима эди?
Иложи бўлса қиёмат тўғрисидаги ёки ўлимдан кeйинга ишлар тўғрисидаги китобни айтиб бeрсангизлар. Киши ўлгандан кeйин, агар маййит жаннатий бўлса унга жаннат тамондан бир дарча очилади, агар акси бўлса дўзаҳдан дарча очилади. Лeкин савол жавоб қиёматда бўладику тўғрими? Сирот кўпригидан қачон ўтилади? Спирт тeккан кийим билан намоз ўқиса бўладими? Спиртни қўлга ёки баданга тeгиши таҳоратни вожиб қиладими? Қори жаннатда ота-онасига олтиндан бўлган тож кийдиради дeйилган. Агар ота-она намозига бeпарво бўлган бўлсачи? Ота онани қилган амаллари жаннатга киришга eтмаган бўлсачи, унда нима бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

ЁД ОЛИШ ДУОСИ

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: بَيْنَمَا نَحْنُ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذْ جَاءَهُ عَلِيٌّ رَضِي اللهُ عَنْهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي يَا رَسُولَ اللهِ، تَفَلَّتَ هَذَا الْقُرْآنُ مِنْ صَدْرِي، فَمَا أَجِدُنِي أَقْدِرُ عَلَيْهِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَا أَبَا الْحَسَنِ، أَفَلَا أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ يَنْفَعُكَ اللهُ بِهِنَّ وَيَنْفَعُ بِهِنَّ مَنْ عَلَّمْتَهُ، وَيُثَبِّتُ مَا تَعَلَّمْتَ فِي صَدْرِكَ، قَالَ: أَجَلْ يَا رَسُولَ اللهِ، فَعَلِّمْنِي، قَالَ: إِذَا كَانَ لَيْلَةُ الْجُمُعَةِ فَإِنِ اسْتَطَعْتَ أَنْ تَقُومَ فِي ثُلُثِ اللَّيْلِ الْآخِرِ فَإِنَّهَا سَاعَةٌ مَشْهُودَةٌ وَالدُّعَاءُ فِيهَا مُسْتَجَابٌ، وَقَدْ قَالَ أَخِي يَعْقُوبُ لِبَنِيهِ: سَوْفَ أَسْتَغْفِرُ لَكُمْ رَبِّي، يَقُولُ حَتَّى تَأْتِيَ لَيْلَةُ الْجُمْعَةِ، فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَقُمْ فِي وَسَطِهَا، فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَقُمْ فِي أَوَّلِهَا فَصَلِّ أَرْبَعَ رَكَعَاتٍ تَقْرَأُ فِي الرَّكْعَةِ الْأُولَى بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَسُورَةِ ﭬ، وَفِي الرَّكْعَةِ الثَّانِيَةِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَ حم  الدُّخَانِ، وَفِي الرَّكْعَةِ الثَّالِثَةِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَ الم تَنزِيلُ السَّجْدَةِ، وَفِي الرَّكْعَةِ الرَّابِعَةِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَ تَبَارَكَ الْمُفَصَّلِ، فَإِذَا فَرَغْتَ مِنَ التَّشَهُّدِ فَاحْمَدِ اللهَ وَأَحْسِنِ الثَّنَاءَ عَلَى اللهِ وَصَلِّ عَلَيَّ وَأَحْسِنْ وَعَلَى سَائِرِ النَّبِيِّينَ، وَاسْتَغْفِرْ لِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلِإِخْوَانِكَ الَّذِينَ سَبَقُوكَ بِالْإِيمَانِ، ثُمَّ قُلْ فِي آخِرِ ذَلِكَ: اللَّهُمَّ ارْحَمْنِي بِتَرْكِ الْمَعَاصِي أَبَدًا مَا أَبْقَيْتَنِي، وَارْحَمْنِي أَنْ أَتَكَلَّفَ مَا لَا يَعْنِينِي، وَارْزُقْنِي حُسْنَ النَّظَرِ فِيمَا يُرْضِيكَ عَنِّي، اللَّهُمَّ بَدِيعَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ وَالْعِزَّةِ الَّتِي لَا تُرَامُ، أَسْأَلُكَ يَا أَللهُ يَا رَحْمَنُ بِجَلَاِلِكَ وَنُورِ وَجْهِكَ أَنْ تُلْزِمَ قَلْبِي حِفْظَ كِتَابِكَ كَمَا عَلَّمْتَنِي، وَارْزُقْنِي أَنْ أَتْلُوَهُ عَلَى النَّحْوِ الَّذِي يُرْضِيكَ عَنِّيَ، اللَّهُمَّ بَدِيعَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ وَالْعِزَّةِ الَّتِي لَا تُرَامُ، أَسْأَلُكَ يَا أَللهُ يَا رَحْمَنُ بِجَلَالِكَ وَنُورِ وَجْهِكَ أَنْ تُنَوِّرَ بِكِتَابِكَ بَصَرِي، وَأَنْ تُطْلِقَ بِهِ لِسَانِي، وَأَنْ تُفَرِّجَ بِهِ عَنْ قَلْبِي، وَأَنْ تَشْرَحَ بِهِ صَدْرِي، وَأَنْ تُعْمِِلَ بِهِ بَدَنِي لِأَنَّهُ لَا يُعِينُنِي عَلَى الْحَقِّ غَيْرُكَ، وَلَا يُؤْتِيهِ إِلَّا أَنْتَ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ، يَا أَبَا الْحَسَنِ، فَافْعَلُ ذَلِكَ ثَلَاثَ جُمَعٍ أَوْ خَمْسَ أَوْ سَبْعَ تُجَابُ بِإِذْنِ اللهِ، وَالَّذِي بَعَثَنِي بِالْحَقِّ مَا أَخْطَأَ مُؤْمِنًا قَطُّ. قَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: فَوَاللهِ مَا لَبِثَ عَلِيٌّ إِلَّا خَمْسًا أَوْ سَبْعًا حَتَّى جَاءَ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  فِي مِثْلِ ذَلِكَ الْمَجْلِسِ، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي كُنْتُ فِيمَا خَلَا لَا آخُذُ إِلَّا أَرْبَعَ آيَاتٍ أَوْ نَحْوَهُنَّ، وَإِذَا قَرَأْتُهُنَّ عَلَى نَفْسِي تَفَلَّتْنَ، وَأَنَا الْيَوْمَ أَتَعَلَّمُ أَرْبَعِينَ آيَةً أَوْ نَحْوَهَا وَإِذَا قَرَأْتُهَا عَلَى نَفْسِي فَكَأَنَّمَا كِتَابُ اللهِ بَيْنَ عَيْنَيَّ، وَلَقَدْ كُنْتُ أَسْمَعُ الْحَدِيثَ فَإِذَا رَدَّدْتُهُ تَفَلَّتَ، وَأَنَا الْيَوْمَ أَسْمَعُ الْأَحَادِيثَ فَإِذَا تَحَدَّثْتُ بِهَا لَمْ أَخْرِمْ مِنْهَا حَرْفًا، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عِنْدَ ذَلِكَ: مُؤْمِنٌ وَرَبِّ الْكَعْبَةِ يَا أَبَا الْحَسَنِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдик, бирдан Али келиб: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Қуръон менинг кўксимдан чиқиб кетмоқда. Уни (ёдлашга) қодир бўла олмаяпман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абул Ҳасан! Сенга Аллоҳ улар ила манфаат берадиган ва сен ўргатганларга ҳам манфаат берадиган ҳамда ўрганган нарсангни кўксингда собит қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули! Менга ўргатинг», деди. «Қачон Жумъа кечаси бўлганда, агар кечанинг охирги учдан бирида туришга қодир бўлсанг, албатта, у шоҳид бўлинган соатдир. Унда дуо ижобат бўладир. Биродарим Яъқуб ўз ўғилларига «Сизлар учун Роббимдан истиғфор сўрарман», деган. У буни Жумъа кечасини келишини (кўзлаб) айтган. Агар қодир бўлмасанг, унинг ўртасида тур. Агар бунга ҳам қодир бўлмасанг, аввалида тур. Тўрт ракъат намоз ўқи. Биринчи ракъатда «Фотиҳа» билан «Яасин» сурасини ўқи. Иккинчи ракъатда «Фотиҳа» билан «Ҳаа мийм» – «Духон» сурасини ўқи. Учинчи ракъатда «Фотиҳа» билан «Алиф. Лаам. Мийм. Танзийлу…» – «Сажда» сурасини ўқи. Тўртинчи ракъатда «Фотиҳа» билан муфассалдаги «Таборак» сурасини ўқи. Қачон ташаҳҳуддан фориғ бўлсанг, Аллоҳга ҳамд айт ва Аллоҳга гўзал сано айт. Менга яхшилаб саловот айт. Бошқа набийларга ҳам. Мўминлар ва мўминалар ҳамда сендан олдин иймон билан ўтган биродарларинг учун истиғфор айт. Ана ўшалардан сўнг «Аллоҳим! Мени боқий қолдирган чоғингда маъсиятларни доимо тарк қилиш ила раҳм қилгин. Мени ўзимга бефойда бўлган нарсага уринмаслик ила раҳм қилгин. Мени Сени мендан рози қиладиган яхши назар ила ризқлантиргин. Аллоҳим! Эй осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зот! Эй жалол, икром ва мислсиз иззат эгаси! Эй Аллоҳ! Эй Роҳман! Жалолинг ила, юзингнинг нури ила сўрайман! Қалбимга Китобингни Ўзинг менга ўргатганингдек ёд олишни лозим қилгин! Уни Сени мендан рози қиладиган тарзда тиловат қилиш ила ризқлантиргин. Аллоҳим! Эй осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зот! Эй жалол, икром ва мислсиз иззат эгаси! Эй Аллоҳ! Эй Роҳман! Жалолинг ила, юзингнинг нури ила сўрайман! Китобинг ила кўзимни мунаввар қилгин. У билан тилимни равон қилгин. У билан қалбимни очгин. У билан кўксимни кенгайтиргин. У ила баданимга амал қилдиргин. Чунки ҳақда менга Сендан ўзга ёрдам бера олмас. Уни Сендан ўзга бера олмас. Аллоҳда бошқада куч ҳам, қувват ҳам йўқ», дегин. Эй Абул Ҳасан! Буни уч ёки беш ёки етти Жумъа қилгин. Аллоҳнинг изни ила ижобат қилинурсан. Мени ҳақ ила юборган Зот ила қасамки, бу ҳеч бир мўминни четлаб ўтмаган», дедилар». Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Аллоҳга қасамки, беш ёки етти (Жумъа) ўтиши билан Али Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига худди аввалгига ўхшаш мажлисга келди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули! Авваллари тўрт оят ёки шунинг атрофидагинани ёд олар эдим. Қачон уларни ўқийман десам, ёдимдан чиқиб қолар эди. Бугун эса қирқ ва унинг атрофдагини ёд олмоқдаман. Қачон уларни ўқисам, худди Аллоҳнинг Китоби кўзим олдида тургандек бўлади. Ҳадисни ҳам эшитар эдим. Агар қайтармоқчи бўлсам, ёдимга келмас эди. Бугун ҳадисларни эшитаман, агар уларни айтиб берсам бир ҳарфини ҳам қолдирмайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Мўминсан! Каъбанинг Робби ила қасам, эй Абул Ҳасан!» дедилар». Термизий ривоят қилган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). 2). Али розияллоҳу анҳудек фарзанд жаннатдан башорат қилинган ўнтанинг бири бўлиб, отаси кофир бўлиб ўтиши ҳам мумкин. Албатта отанинг ҳам иймонли бўлиши ва ибодатларни ўз вақтида адо қилиши керак. Мусулмон ота-она фарзандининг яхшиликларидан насибаланади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat