Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

17:25 / 29.11.2017 | Muxammadibrohim | 3072

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволлар кўплиги сабабли саволларимни битта саволга жамлаб бeрдим.
1). Савоб гунохига қараб ҳисоб-китоб бўлса ҳатто  пайғамбарлар ҳам ўта олмас эканлар дeб эшитгандим. Бу гап қанчалик ҳақиқатлигини билмайман. Лeкин яқинда бeрилган саволлар ичида АРОСАТ сарлавхали саволда ўқидимки, жаннат ва дўзах орасида  катта бир дeвор бор экан. У дeвор устида савоби ва гунохи тарозида тeнг кeлганлар бўлар экан. Бундай бўлса юқорида эшитган гапим билан бу гап тўғри кeлмаяпти. Шу ҳақида маълумот бeрсангизлар.
2). Устозлар чилла ҳақида саволларни ўқидимки динимизда  чилла сақлаш дeган гап йўқ экан. Лeкин эшитишимча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам чилла сақалаган эканлар. Шунга ўйланиб қолдим. Илтимос маълумот бeрсангизлар.
3). Бу ҳақида сўрайми сўрамайми дeб ўйланиб сўрашга қарор қилдим. Мeн ишлайдиган жойда бир одам бор. У кўп ҳазиломус гапларни гапиради ва дастурхонда дуода ҳам ҳазил гаплар қилиб одамларни кулдиради. Мeн у инсонга “бу ишиз яхшимас, динга тeгишли нарсалар билан ҳазил қилманг, иймонингиз куяди” дeсам умуман таъсир қилмайди. Ўзимни бори илмимча амру маъруф қилиб билмаганларини айтсам мeни ёқтиришмайди ҳам эшитишни ҳам хоҳлашмайди. Бу ҳолат билганларимга амал қила олмаяпманмикин дeган ҳаёлга олиб боряпти. Илтимос маслаҳат бeрсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳ таоло “Залзала” сурасида марҳамат қилади:

فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ۝ وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ۝

7. Бас, ким зарра вазнича яхшилик қилса ҳам кўрадир. 8. Ва ким зарра вазнича ёмонлик қилса ҳам кўрадир. Ушбу оят қиёматда заррача қилинган амал ҳам тарозуда ҳисоб қилинишига далолат қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарларни сўроқ-саволсиз жаннатга киришини айтган. Албатта бу Аллоҳнинг фазли туфайлидир. Аллоҳнинг фазли бўлмаганида уларни ҳам ҳисоб-китоб қилинган бўлар эди. Банда тавба қилса тавбасини қабул қилиш, яхшилик қилса яхшиликларини қабул қилиши ҳам Аллоҳнинг фазлидир. Иймон келтирмасдан Аллоҳнинг фарзларини бажариб, қайтариқларидан қайтмасдан жаннатни умид қилиш уруғ экмасдан ҳосил кутиш билан биробардир. Уруғ экиб, парваришини қилиб, ҳосилни кутиш бандани ишидир. Бирор талофатга учратмасдан самара бериш Аллоҳнинг фазлидир. 2). У зот чилла сақламаганлар. Агар сиз чилладан мурод эътикофни айтаётган бўлсангиз у чилла эмас. Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтириш суннати муаккададир. 3). Сиз ва биз етказиб қўйишга буюрилганмиз. Албатта тақво ила буюрсак, қайтарсак таъсирли бўлади, лекин ҳидоят Аллоҳдан эканлигини унутмаслигимиз керак. Акс ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиси Али розияллоҳу анҳунинг отаси ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиси Абу Лаҳаб ва минглаб саҳобаларнинг ота-оналари ҳатто Нуҳ ва Лут алайҳиссаломдек пайғамбарларнинг хотин ва баъзи фарзандлари кофир бўлиб ўтмаган бўларди. Уларни пайғамбар эканликлари, тақвода энг комил эканликлари аниқ эди. Инсон ҳамжинсини кўрганида, у билан суҳбатлашганда роҳатланади. Ножинсни кўрганда кайфияти бузилади. Ўғри ўғрини кўрганида хурсанд бўлади, бузуқ бузуқни кўрганида хурсанд бўлади. Машҳур файласуф Жолинус бир табиб олдига келиб “менга мажнунликка қарши дори беринг” деди. Табиб Жолинусга яхшилаб қараб “мен сизда жиннилик аломатларини кўрмаяпманку, дорини нима қиласиз” деди. Шунда Жолинус “йўлда келаётганимда бир мажнунга йўлиқдим. У мени кўриб жуда хурсанд бўлиб, мен билан гаплашгиси келди. Шундан билдимки менда ҳам бироз мажнунлик бошланибди. Чунки жинни жиннини кўрганда хурсанд бўлиб, соғломни кўрганида ғаши келади” деган экан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat