Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳни кулиб эслаш ва китоб ҳақида

16:52 / 16.01.2018 | Madina | 3989

Ассалому алайкум! Агар киши қилган гунохини кулиб эсласа, фаришталар уни ўчмайдиган қилиб ёзиб қўйишадими?
2. Хорун Яҳё ва Холик Нурбоқийларнинг Қуръонннинг илмий мўжизалари хақидаги китобларни ўқиса ва ўша эътикодда бўлса тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Гуноҳ қилиш ўзи бандага лойиқ иш эмас. Уни изҳор қилиш эса хатарлидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Мужоҳирлардан бошқа умматимнинг ҳаммаси афв қилингандир. Албатта, бир кишининг кечаси бир ишни қилиб, тонг отганда Аллоҳ уни сатр қилган бўлса ҳам «Эй Фалончи, кечаси ундай қилдим, бундай қилдим», демоғи ҳам мужоҳарадандир. Батаҳқиқ, у Аллоҳ уни сатр қилган ҳолида ётган эди. Тонг отганда эса ўзидан Аллоҳнинг сатрини очади», деганларини эшитдим». Икки шайх ривоят қилганлар. «Мужоҳир» жаҳр сўзидан олинган бўлиб, луғатда «ошкора қилувчи» деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда эса гуноҳни ошкора ва уялмасдан қилувчи одамга айтилади. Ушбу ҳадиси шарифдаги таърифга қараганда, ўзи қилган гуноҳни одамларга мақтаниб юради. Демак, гуноҳни ошкора қилган, ўзидан содир бўлган гуноҳларини гапириб юрадиган мужоҳирларнинг гуноҳи афв қилинмас экан. 2). Уларнинг шахсиятидан жуда ҳам эҳтиёт бўлиш лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat