Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

«УММАТГА ХИЗМАТЛАРИ УЧУН» ОРДЕНИ

00:00 / 10.07.2008 | eski savollar | 2727
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИГА «УММАТГА ХИЗМАТЛАРИ УЧУН» ОРДЕНИ ТОПШИРИЛДИҳттп://инфо.ислом.уз/имагес/сториэс/сафарлар/сафар_00003а.жпг2008 йил, 6 июл, якшанба куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларига «Умматга хизматлари учун» ордени топширилди. Тантанали мукофатлаш маросимида сўзлаган Шимолий кавказ мусулмонлари диний идоралари мувофиқлаштириш кенгаши раиси Исмоил ҳожи Бердиев шайх ҳазратларининг Ислом умматига қилаётган хизматлари ичида шимолий кавказ мусулмонлари учун қилаёган хизматлари алоҳида мақтовга сазовор эканини таъкидлаб ўтди. Минтақанинг деярли барча муфтийлари ва кўзга кўринган диний арбоблари шайх ҳазратларининг шогирди ҳисобланади, деди ўз сўзида Исмоил ҳожи Бердиев. Нотиқ шунингдек шайх ҳазратларининг мусулмонлари бирлиги ва тинчлик ҳамда ўзаро ҳамкорлик йўлида олиб бораётган фаолиятларини алоҳида таъкидлаб ўтди.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари камтарона хизматларини юксак баҳолаб тақдим этилган мукофот учун миннатдорчилик билдирдилар ва «Умматга хизматлари учун» орденини келажак хизматлар учун ишонч белгиси ҳам эканини таъкидладилар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

биттаси шайх макомига эга бўлиш учун нима килиш керак деган саволга устозларимизнинг бири ислом учун саколи окарган одам хакикий шайх бўлади дегандилар...макташ эмас ва шайхпарастлик хам эмас... аммо шайх хазратларининг тинимсиз хизматларига хар дойим лол коламан...китоб ёзиш осон иш эмас... мана куръони каримга ёзган тафсирлари, хадисларга ёзилган шархлари, нафс тарбиясига оид ёзилган рухий тарбия, фикхга оид ёзган кифоя китоблари ва бошка кўплаган китобларини халкимиз мазза килиб ўкиб, амал килиб келмокдалар... динимизни халкка ўргатмокдалар, халк эса ўрганмокда....форум ислом узга келаётган минглаган саволларга шахсан ўзлари ўтириб жавоб берадилар... китоб ёзадилар... илмий анжуманларга кўп катнашадилар, хорижга кўп сафар киладилар... спорт билан шуғулланадилар... уйларига фатво истаб борганларга мезбонлик киладилар... дарс ўтадилар... никохларни, турли хил маросимларни ўтказиб берадилар ва хк ва хк...... ана вактнинг баракаси... ана умрини хизматга тикканликнинг шарафоти...аллох бизларга мехрибон... бўлмаса олимларсиз, уломаларсиз адашиб-адашиб кетардик...аллох у кишининг умрларини узок ва илмларини миллат учун манфаатли килсин...ва ассалому алайкум

Топ рейтинг www.uz Openstat