Ассалому алайкум! Ваҳий фақат пайғамбарларга тушади. Лeкин Қуръонда асаларига ва Мусо алайҳиссаломнинг онасига ваҳий бўлганлиги айтилган. Буни қандоқ тушунмоқ мумкин?
Ва алайкум ассалом! Ваҳий махфий хабар беришга ҳам айтилади. Ваҳй калимаси илҳом бериш маъносида келган. Сиз айтган оятларда шу мақсад кўзланган. Ҳозирги кунда ваҳий сўзидан пайғамбарларга туширилган тиловат қилинадиган оятлар – бу Қуръон оятларидан иборат. Тиловат қилинмайдиган – бу ҳадислардан иборат тушунилингани учун ваҳийни бошқа нарсаларга ишлатмаслик керак. Бу худди алайҳиссалом сўзи аслида барчага ишлатилиш жоиз бўлган сўз эди. Кейинчалик фақат пайғамбарларга ишлатилгани учун одамлар бирорта улуғ шахсга нисбатан алайҳиссаломни ишлатилса, у зот пайғамбар эканларда деган ҳаёлга борилмаслиги учун пайғамбарлардан бошқага ишлатилмай қўйилди. Валлоҳу аълам!