Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Замонавий тараққиёт

19:29 / 29.11.2017 | 2374

Ассалому алайкум! Хозирда кўпчилик тараққиётни Европага тақлид қилишда дeб билмоқда. Ислом нуқтаи назаридан тараққиёт қандай бўлиши лозим?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тараққиёт икки қисмга бўлинади. Диний ва дунёвий томондан. Диний тараққиёт албатта Исломни маҳкам ушлашлик ила бўлади, дунёвий тараққият эса қаерда бўлса ҳам бориб, ўрганиб ҳаётига татбиқ қилиш орқали бўлади. Диний тараққиётсиз Европага тақлид инсонни бир томонлама камолатга етишига сабаб бўлади. Исломий тараққиётга эришаман деб дунёвий тараққиётни тарк қилиш, Ислом буюрган тараққиётга ҳаракат қилмаслик ҳисобланади. Чунки Ислом фарзи айн даражасидаги диний илмларни ўргангач, дунёвий илмларни ўзлаштиришга буюради. Бунинг яққол мисоли дунёга устоз деб танилган Ибн Сино, Улуғбек, Ал Хоразмий, Замаҳшарий, ал Фарғонийлардир. Улар 10 ёшга етмасдан туриб Қуръонни тўлиқ ёд олиб, диний маърифатни ҳосил қилганлар, бу борада тўлиқ камолотга эришганлар, шу билан бирга дунёвий илмларни ҳам мукаммал эгаллаганлар. Биз ҳам ўша натижаларга эришишимиз учун улар тутган йўлни тутишимиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat