Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хидоят сўраш

03:03 / 23.09.2021 | Abdufatton | 1363

Ассалому алайкум! 32 йилдан бери бизани уйда бир рус миллатига мансуб инсон туради, албатта яшаш хоналари алохида холатда, аввалига у одам кўп ичар эдилар, аммо отам жуда кўп ичкликдан қайтариб келдилар ва 16 йил олдин мутлоқо ичкликдан тўхтади, хозирда у одамга ислом хақида имкон борича тушунтирвоман Қуръон карим(рус маънолар таржимасини) ўқвоти, аммо хали иймон келтирмади, уларям хидоят топишни сўриман,(тушимда улар иймон келтирибдилар)уларга нима нарсани тавсия қиласизлар? Агар у одамга пул ажратиб сизга шу миқдорда пул бериб тураман десам ва пул бериб юрсам, шу холатда иймон келтирса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қалбини исломга улфат қилиш учун пул ёки бирор нарса бериб ёки чиройли муомалада бўлишингиз жоиз. Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан рус тилидга таржима қилинганларидан 2-жузи “Ислам и Ийман”ни олиб беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat