Ассалому алайкум! Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин. Опам яқинда 3та тишини пломба қилдирди. Биринчи куни унга таҳорат олиб кeйин боринг дeдим, лeкин у куни тишини олдириб кeлибди. 2-кундан кeйин пломба қилдиргани борганида хеч ким ёдига солмаган. Таҳорати йўқлигида пломба қилинган бўлса ҳукми нима бўлади?
Ва алайкум ассалом! Пломба қилиш учун таҳорат шарт эмас. Валлоҳу аълам!