Ассалому алайкум! Онам бундан 9 йил олдин васваса бўлиб касал бўлганлар, яъни жин илашган. Кейин бир одамга ўқитсак бўйнизга оласиз ва битта индук сўясиз деди ва биз сўйдик. Шундан бери ойим яхши бўлган, лекин одамларни оз-моз ўқийди. Асосан қўшниларни. Мен яқинда эшитдим бу хато экан, чунки Аллоҳдан бошқага атаб сўйилган нарса харом, балки одамни кофир қилиши хам мумкун экан. Шунинг учун сизлардан илтимос тўғри йўлни кўрсатинглар.
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, жинлар ҳозирги кундаги баъзи одамлар каби инсонни масжиддан, намоз ўқишдан, Қуръон ўқиш ва ўқитишдан қайтаради. Ўзларига сиғинишга мажбур қилади. Уларга қулоқ солмаслик керак, Аллоҳнинг буюрганларини қилиш керак. Шаръий руқия солинса ҳам улар зарар етказа олишмайди. Жин учун атаб нарса сўйиш бир нопок инсон ўзига сажда қилишга буюрса унга сажда қилишга ўхшайди. Тавба қилинглар, онангизни шаръий руқия ўқийдиган одамни топиб ўқитинглар, у каби ишларни қилмасинлар. Валлоҳу аълам!