Ассалому алайкум! Инсон ўлганидан кейин қабрда савол-жавоб қилинади. Бу фақат мусулмонлар учунми ёки бошқа дин вакиллари ҳам савол-жавоб қилинадими?
Ва алайкум ассалом!
Улар ҳам савол-жавоб қилинади.
عن البراء بن عازب : قَالَ : خَرَجْنَا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي جِنَازَةِ رَجُلٍ مِنْ الأَنْصَارِ فَانْتَهَيْنَا إِلَى الْقَبْرِ وَلَمَّا يُلْحَدْ فَجَلَسَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَجَلَسْنَا حَوْلَهُ وَكَأَنَّ عَلَى رُءُوسِنَا الطَّيْرَ وَفِي يَدِهِ عُودٌ يَنْكُتُ فِي الأَرْضِ فَرَفَعَ رَأْسَهُ فَقَالَ اسْتَعِيذُوا بِاللَّهِ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ مَرَّتَيْنِ أَوْ ثَلاثًا ثُمَّ قَالَ إِنَّ الْعَبْدَ الْمُؤْمِنَ إِذَا كَانَ فِي انْقِطَاعٍ مِنْ الدُّنْيَا وَإِقْبَالٍ مِنْ الآخِرَةِ نَزَلَ إِلَيْهِ مَلائِكَةٌ مِنْ السَّمَاءِ بِيضُ الْوُجُوهِ كَأَنَّ وُجُوهَهُمْ الشَّمْسُ مَعَهُمْ كَفَنٌ مِنْ أَكْفَانِ الْجَنَّةِ وَحَنُوطٌ مِنْ حَنُوطِ الْجَنَّةِ حَتَّى يَجْلِسُوا مِنْهُ مَدَّ الْبَصَرِ ثُمَّ يَجِيءُ مَلَكُ الْمَوْتِ عَلَيْهِ السَّلام حَتَّى يَجْلِسَ عِنْدَ رَأْسِهِ فَيَقُولُ أَيَّتُهَا النَّفْسُ الطَّيِّبَةُ اخْرُجِي إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ اللَّهِ وَرِضْوَانٍ قَالَ فَتَخْرُجُ تَسِيلُ كَمَا تَسِيلُ الْقَطْرَةُ مِنْ فِي السِّقَاءِ فَيَأْخُذُهَا فَإِذَا أَخَذَهَا لَمْ يَدَعُوهَا فِي يَدِهِ طَرْفَةَ عَيْنٍ حَتَّى يَأْخُذُوهَا فَيَجْعَلُوهَا فِي ذَلِكَ الْكَفَنِ وَفِي ذَلِكَ الْحَنُوطِ وَيَخْرُجُ مِنْهَا كَأَطْيَبِ نَفْحَةِ مِسْكٍ وُجِدَتْ عَلَى وَجْهِ الْأَرْضِ قَالَ فَيَصْعَدُونَ بِهَا فَلَا يَمُرُّونَ يَعْنِي بِهَا عَلَى مَلإٍ مِنْ الْمَلائِكَةِ إِلا قَالُوا مَا هَذَا الرُّوحُ الطَّيِّبُ فَيَقُولُونَ فُلانُ بْنُ فُلانٍ بِأَحْسَنِ أَسْمَائِهِ الَّتِي كَانُوا يُسَمُّونَهُ بِهَا فِي الدُّنْيَا حَتَّى يَنْتَهُوا بِهَا إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا فَيَسْتَفْتِحُونَ لَهُ فَيُفْتَحُ لَهُمْ فَيُشَيِّعُهُ مِنْ كُلِّ سَمَاءٍ مُقَرَّبُوهَا إِلَى السَّمَاءِ الَّتِي تَلِيهَا حَتَّى يُنْتَهَى بِهِ إِلَى السَّمَاءِ السَّابِعَةِ فَيَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ اكْتُبُوا كِتَابَ عَبْدِي فِي عِلِّيِّينَ وَأَعِيدُوهُ إِلَى الأَرْضِ فَإِنِّي مِنْهَا خَلَقْتُهُمْ وَفِيهَا أُعِيدُهُمْ وَمِنْهَا أُخْرِجُهُمْ تَارَةً أُخْرَى قَالَ فَتُعَادُ رُوحُهُ فِي جَسَدِهِ فَيَأْتِيهِ مَلَكَانِ فَيُجْلِسَانِهِ فَيَقُولانِ لَهُ مَنْ رَبُّكَ فَيَقُولُ رَبِّيَ اللَّهُ فَيَقُولانِ لَهُ مَا دِينُكَ فَيَقُولُ دِينِيَ الإِسْلامُ فَيَقُولانِ لَهُ مَا هَذَا الرَّجُلُ الَّذِي بُعِثَ فِيكُمْ فَيَقُولُ هُوَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَيَقُولانِ لَهُ وَمَا عِلْمُكَ فَيَقُولُ قَرَأْتُ كِتَابَ اللَّهِ فَآمَنْتُ بِهِ وَصَدَّقْتُ فَذَلِكَ قَوْلُ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا الآيَةُ فَيُنَادِي مُنَادٍ فِي السَّمَاءِ أَنْ صَدَقَ عَبْدِي فَأَفْرِشُوهُ مِنْ الْجَنَّةِ وَأَلْبِسُوهُ مِنْ الْجَنَّةِ وَافْتَحُوا لَهُ بَابًا إِلَى الْجَنَّةِ قَالَ فَيَأْتِيهِ مِنْ رَوْحِهَا وَطِيبِهَا وَيُفْسَحُ لَهُ فِي قَبْرِهِ مَدَّ بَصَرِهِ قَالَ وَيَأْتِيهِ رَجُلٌ حَسَنُ الْوَجْهِ حَسَنُ الثِّيَابِ طَيِّبُ الرِّيحِ فَيَقُولُ أَبْشِرْ بِالَّذِي يَسُرُّكَ هَذَا يَوْمُكَ الَّذِي كُنْتَ تُوعَدُ فَيَقُولُ لَهُ مَنْ أَنْتَ فَوَجْهُكَ الْوَجْهُ يَجِيءُ بِالْخَيْرِ فَيَقُولُ أَنَا عَمَلُكَ الصَّالِحُ فَيَقُولُ رَبِّ أَقِمْ السَّاعَةَ حَتَّى أَرْجِعَ إِلَى أَهْلِي وَمَالِي . . . الحديث رواه أحمد (17803) وأبو داود
Баро ибн Азиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ансорийлардан бўлган бир кишининг жанозасига чиқдик. Қабрга етиб борганимизда лаҳад тайёр бўлмаган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирдилар, биз ҳам у зотнинг атрофларига ўтирдик. Бошимизда қуш тургандек (жим) эдик. У зотнинг қўлларида бир чўп бўлиб, у билан ерни чўқалар эдилар. Бошларини кўтариб, икки ёки уч бор “Аллоҳдан қабр азобидан паноҳ сўранглар” дедилар. Сўнг : “Мўмин банда данёдан узилиб, охиратга юзланиб турганида осмондан юзлари қуёш каби оппоқ юзли фаришталар унинг ҳузурига тушадилар. Ўзлари билан бирга жаннат кафанларидан кафан, жаннат ҳанут(хушбўй)ларидан ҳанут бўлади. Уни назари тушиб турадиган жойга ўтирадилар. Сўнг ўлим фариштаси алайҳиссалом келиб, унинг бош тарафига ўтиради ва эй покиза жон Аллоҳнинг мағфирати ва розилигига чиққил – дейди. Жон, сув идиш оғзидан қатра оққанидек чиқади. Ўлим фариштаси уни олади. Олиши билан юқорида зикр қилинган фаришталар кўз очиб юмгунча ҳам унинг қўлида қолдирмай ўз қўлларига оладилар ва ўша кафан ва ҳанутга ўрайдилар. Ер юзида мавжуд бўлган энг хушбўй ҳид каби дунёдан чиқади. Фаришталар у билан юқорига кўтариладилар. Фаришталарнинг қайси бир жамоаси олдидан ўтсалар : Бу покиза жон ким? - дейишади. “Дунёда инсонлар уни айтиб чақирадиган исмларнинг энг гўзали билан фалончининг ўғли фалончи” дейишади. Кўтарилиб дунё осмонига етиб борадилар. У учун осмон дарвозаси очилишини сўрайдилар. Уларга дарвоза очилади. Ҳар осмондан унинг муқарраблари кейинги осмонгача уни кузатиб борадилар. Охир уни еттинчи осмонга етказиб борилади. Шунда Аллоҳ азза ва жалла : “Бандамнинг китобини иллиййинда ёзиб қўйинглар ва уни ерга қайтаринглар. Чунки мен уларни ердан яратдим, ерга қайтараман ва иккинчи бор уларни ердан чиқараман” дейди. Унинг руҳини жасадига қайтарилади. Шунда унинг ҳузурига икки фаришта келишади ва уни ўтқазишиб, : “Роббинг ким” дейишади. “Роббим Аллоҳ” дейди у. Икки фаришта “Дининг нима” дейишади. “Диним Ислом” дейди. “Орангизга юборилган бу киши ким” дейишади. “У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар” дейди. “Қаердан биласан” дейишади. У “Аллоҳнинг китобини ўқидим ва унга иймон келтирдим ва тасдиқ қилдим” дейди. Шу нарса Аллоҳ азза ва жалланинг “Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур. Аллоҳ золимларни залолатга кетказур. Аллоҳ хоҳлаганини қилур” оятидир. Шу вақт осмондан : “Бандам тўғри айтди, унга жаннатдан жой тўшанглар, жаннатдан кийим кийдиринглар ва у учун жаннатга эшик очинглар” деб нидо қилувчи нидо қилади. Унинг ҳузурига жаннатнинг роҳати ва хушбўлигидан келиб туради. У учун қабрда назари етганча масофа кенглик қилинади ва юзи чиройли, кийими чиройли, ҳиди хушбўй бир киши ёнига келиб : “Сенга сени хурсан қиладиган нарсанинг башорати бўлсин. Бу сенга ваъда қилинган кунингдир” дейди. Жон эгаси унга қарата : “Сен кимсан? Сенинг юзинг яхшилик келтирадиган юз экан” дейди. У киши : “Мен сенинг солиҳ амалингман” дейди. Жон эгаси : “Роббим қиёматни қоим қилгин, токи мен аҳлим ва молимга қайтай” дейди” дедилар". Аҳмад ва Абу Довудлар ривояти.
Абу Саъид Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда : “Агар жон эгаси мунофиқ ёки кофир бўлса, унга : “Бу киши ҳақида нима дейсан” дейди. У : “Билмайман, одамлар бир нарсаларни айтганларни эшитар эдим” дейди. Фаришта : “Билмадинг, ўқимадинг, тўғри йўлга ҳидоят топмадинг” дейди. Сўнг у учун жаннат тарафига бир эшик очилади ва фаришта : “Агар роббинга иймон келтирганингда шу сенинг манзилинг эди. Аллоҳга куфр келтирдинг, шунинг учун Аллоҳ сени бу манзилингни бунга алмаштирди” дейди ва у учун дўзахдан бир эшик очилади. Сўнг уни бозғон билан қаттиқ янчиб ташлайди. Инсу жиндан бошқа Аллоҳ яратган махлуқотларнинг ҳаммаси уни эшитади. Шунда қавмдан баъзиси : “Эй Аллоҳнинг расули қўлида бозғони бор фаришта тепасида турган ким бўлса ҳам ўзини йўқотиб қўядику” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур” дедилар”. Валлоҳу аълам!