Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

18:30 / 03.12.2017 | xasan | 4305

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ким нима ният қилса ниятига эришадими? Яъни бойликни ният қилса бой бўладими? Бойлик тўплаши жоизми?
2). Тижорат учун чет тилини ўрганса бўладими?
3). Шариатимизда Аллоҳ эркак кишига 3 марта омад беради деган гап борми? Жавобингиз учун катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Одам тўплаган нарсасига эътибор қаратиши керак. Ўтган асрда Ҳиндистон озодлиги учун катта ҳисса қўшган сиёсатчилардан мавлоно Абул Калом Озоднинг ҳаётларида бир воқеа бўлган. У киши ўғлининг никоҳ тўйи куни бутун Ҳиндистондан сиёсатчилар машҳур арбоблар, ҳатто бошқа дин вакилларидан бўлган кишиларни ҳам таклиф қилган эканлар. Шунда у киши тўйнинг охирида ҳамманинг олдида “Ўғлимга бир совғам бор” деб эълон қилибди. Ҳамманинг қалбига “Ўғлига қандай қимматбаҳо совға бераркин” деган бир туйғу келиб, интиқлик билан совғани нималигини эълон қилишини кутишибди. Шунда ўғлига бир қоғозга ўралган нарсани берибди. Ўғли қоғозни очса ичида яна бир қоғозга ўралган нарса, уни очса яна ва яна... Охири бир неча қават қоғозлар очилганидан кейин, кичкина бир ўйинчоқ чиқибди. Буни кўрган меҳмонларнинг ҳаммаси кулибди. Ўғил ҳам кулибди-ю, лекин қалбида ўша ерда шарманда бўлгандек қизарибди. Тўй тугаб орадан бир ҳафталар ўтгандан кейин ўғил отасига “Ўшанда қилган совғангиз менга жуда оғир ботди. Шунча одамнинг олдида тўғри иш бўлмади ва мен шарманда бўлдим” дебди. Отаси, “Болам сен шарманда бўлдингми? Биласанми у қайси ўйинчоқ эди? У ўша сен ёшлигингда сенда бўлишини орзу қилган, ҳатто шуни деб мен билан уришиб аразлашган ўйинчоғинг эди. Уни деб бир неча кун мен билан гаплашмай ҳам қўйгансан. Ёшлигингда энг катта орзуинг бўлган нарсани сенга совға қилсам-у, энди катта бўлиб шу орзуинг қўлингда турганидан шарманда бўляпсанми?! Болам мен бу билан сенга насиҳат қилмоқчи бўлдим. Ҳаётда ҳам шундай нарсани орзу қилгинки вақти келиб маҳшар майдонида Одам алайҳиссаломдан тортиб то қиёматгача бўлган инсонлар орасида ўша орзу қилиб интилган нарсангни қўлинга берилганида шарманда бўлмайдиган нарса бўлсин” деган эканлар. Буюк мусулмон кишилар фарзандларига таълим беришда ҳам шундай йўллардан фойдаланишган. 2). Тилни ўрганинг, ўрганишда Аллоҳнинг розилигини ният қилинг. 3). Бекор гап. Аллоҳ таоло ҳар бир ҳаракат қилувчининг ноумид қўймаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat