Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳга шукур аёлим Қуръонни 2 марта хатм қилган, лeкин мeни унчалик илмим йўқ. Домладан илм олмоқчи бўламан, лeкин бунга шароит йўқ. Аёлимдан дарс олсам манга устоз бўлиб қолмайдими?
Ва алайкум ассалом! Аёлингиз сизга устоз бўлса, сиз эрлик мақомидан тушиб қолмайсиз. Бемалол ўрганаверинг. Валлоҳу аълам!