Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чап қўлда араб ёзувида ёзиш

18:45 / 04.04.2022 | Jasurbek | 1542

Ассалому алайкум! Ман чап қўлда ёзишга ўрганганман (ўнг қўлда жудаям ҳунук ёзаман), аммо қолган ишларни ўнг қўлда қиламан Алҳамдулиллаҳ. Саволимга ўхшашини қидирув бўлимидан топа олмадим. Саволим қуйидагича: араб тилини ўрганиш ниятим бор Ин Шаа Аллоҳ, араб тилида чап қўлда ёзсам бўладими? Ёки ўнг қўлда ёзишим шартми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўнг қўлда ёзишга ҳаракат қилганингиз афзал. Чапда ёзишингиз жоиз. 

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз бавл қилса, закарини ўнг қўли билан ушламасин, ўнг қўли билан истинжо қилмасин, идиш ичига нафас олмасин», дедилар».
Чунки ўнг қўл ҳалол-пок нарсалар, таом учун, нопок нарсаларни ушлашга эса чап қўл ажратилган. Шунинг учун ҳам бавл қилган пайтда закарни ўнг қўл билан ушламаслик керак.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам поклансалар, покланишларида ҳам, тарансалар, таранишларида ҳам ва кавуш кийсалар, кавуш кийишларида ҳам доимо ўнгдан бошлашни жуда яхши кўрар эдилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ҳадисда яхшилик, покликка доир ишларни ўнг тарафдан бошлаш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда яхши кўрган, доимо қилиб юрган иш эканини айтиш билан сиз билан биз, умматлар ҳам шу ишга эргашишимиз кераклигига тарғиб қилинмоқда.
Ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам покланганларида ҳам ўнг томондан бошлашни жуда яхши кўрганликлари ҳақида гап борганлиги учун у ғусл бобида келтирилмоқда.
Демак, ғуслда ҳамма аъзоларни ювишни ўнгдан бошлаш керак.
Таҳоратда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам сочларини тарасалар ҳам бошларининг ўнг томонини тарашдан, оёқ кийимини кийсалар, ўнг пойини кийишдан бошлар эдилар.
Ушбу ҳадиснинг Имом Бухорий қилган ривоятида:
«Барча ишларида ўнгдан бошлашни яхши кўрар эдилар», дейилган.
Чиндан ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барча яхшилик, эҳтиром, хайр маъносидаги бир нарсани олиш ёки бериш, ичиш, ейиш, кийиш, ювиш каби ишларни ўнг қўл билан қилар ва ўнгдан бошлар эдилар.
Умуман, Исломда яхшилик маъноси ўнг томонга боғлаб қўйилган. Аҳли жаннатлар ўнг томон соҳиблари, дейилади. Бу дунёда яхши ўтган кишиларнинг номаи аъмоллари қиёмат куни ўнг томондан берилади. Ҳатто намоздаги сафда имомнинг ўнг томонида туриш афзал ҳисобланади.
Қолаверса, ҳадисда зикр қилинганидек, ҳар бир шарафли, яхшилик, поклик ва зийнат ишларини ўнг қўл билан қилиб, ўнгдан бошлашга тар­ғиб этилади.
Аксинча, чап тараф нохуш, нопок ишларга хос қилинган.
Аҳли дўзахлар чап томон соҳиблари дейилади.
Бу дунёда ёмон ўтган кишиларнинг номаи аъмоллари у дунёда чап қўлларидан берилади.
Нопокликдан тозаланиш, масалан, истинжо, аъзолардаги нопокликни кетказиш, бурунни қоқиш каби ишлар чап қўл билан қилинади.
Бу кўрсатмаларга риоя қилиш Пайғамбар сол­лал­лоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига риоя қилишдир, Ислом маданиятининг рамзларидандир. Кўпчилигимиз бу нарсаларнинг фарқига бормаймиз. Ҳамма нарсани аралаш-қуралаш қилаверамиз. Бу билан аввало Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига, исломий одобларга хилоф иш қилган бўламиз. Қолаверса, Ислом маданиятидан хабардор кишилар ҳузурида ким эканимизни ошкор қилиб қўямиз.
Бу ҳадисни ўқиганимиздан кейин зудлик билан унга оғишмай амал қилишга ўтишимиз керак бўлади. Ўзимиз унга амал қилишимиз билан бирга, фарзандларимиз, оила аъзоларимиз, яқин кишиларимизни ҳам шунга даъват қилишимиз лозим. (“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat