Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, малумки ҳозирги кунда тeлeграмда турли ҳил каналлар очилмоқда. Шулардан бири бўлган 《Қурон ва Суннат》номли каналга аъзо бўлгандим кузатишимча у eрдаги нарсаларни на муаллифлари ва на манбаалари кўрсатилмаган. Шунингдeк канални кимлар очганликларини билиш ҳам қийин. Саволим шуки бу каби каналлар назорат қилинадими? Сизларда ишончли каналлар рўйҳати борми? Юқоридаги каналлардан фойдаланмаслик керак экан. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Муҳаммад ибн Сирийн раҳматуллоҳи алайҳ “Илм диндир. Динни кимдан олаётганингизга назар қилинг” деганлар. Ким “мен домламан” деб чиқиб гапирса, “Оят ва ҳадисдан гапиряпти” деб эргашиб кетавермаслик керак. Сиз айтган канал ҳақида маълумотимиз йўқ. Валлоҳу аълам! Ислом.уз порталига кирувчи каналлар рўйхати қуйидагилар: Каналимиз расмий сайти: www.savollar.islom.uz www.islom.uz каналлари: @Islomuz_kanal @Savollar_kanal @FiqhUz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @Infoislomuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @SaboqlarUz @Muslimaatuz