Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, музли дўзах ҳақида хадислар борми? Бундай дўзах тўғрисида оз маълумотга эгаман. Китоблардан топа олмадим. Илтимос шу хақида ёзиб юборсангизлар. Аллоҳ рози бўлсин. Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Набаъ” сурасида марҳамат қилади: لَّا يَذُوقُونَ فِيهَا بَرْدًا وَلَا شَرَابًا إِلَّا حَمِيمًا وَغَسَّاقًا 24. Улар унда совуқ ҳам, ичимлик ҳам татий олмаслар. 25. Фақат қайноқ сув ва йирингни (татирлар) … Ушбу оятда “Ғоссақо”ни ибн Аббос розияллоҳу анҳу “Ўта қаттиқ совуқлик бўлиб, ўша совуқлиги билан дўзах аҳлини куйдиради” деб тафсир қилганлар. Ҳозирги кунда Совуқ пайвандлаш(“Холодная сварка”) бунга ёрқин мисол. Валлоҳу аълам!