Ассалому алайкум! Биламизки бўйдоқ йигит бизни муққаддас динимизда кўзларини харомдан, бeгона аёлларга қарашдан тийиш вазифаси. Саволим шуки бўйдоқ йигит уйланиш мақсадида қиз билан гаплашса бўладими? Ота онаси қиз топмасдан ўзи изласа. Ҳозирда интeрнeт ривожланиб гаплашиш мумкин бўлган хар хил дастурлар кўпайган. Йигит ва қизларни ўшанақа Интeрнeт оламида танишиб гаплашишлари зино хисобланадими? Агар қизни одоби ахлоқи йигитга ёқсаю уйланиш ниятида гаплашсачи?
Ва алайкум ассалом! Аввало, динимизда кўзларини ҳаромдан, бeгона аёлларга қарашдан тийиш бўйдоқларни эмас, балки бутун мусулмонлар учундир. Маҳрамлар гувоҳлигида гаплашиш жоиз. Ундан бошқа ҳолат жоиз эмас. Келинни интернетдан қидириб уйланиш оқил одамнинг иши эмас. Валлоҳу аълам!