Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отам ҳақларида.

23:48 / 30.01.2022 | Ahrorbek | 1069

Ассалому алайкум! Отам ёшлигимдан оилага бефарқ, ичкиликка берилган инсон. Онам қийналган пайтларда ҳам, ўзим йўлимдан адашиб қолганимда ҳам ҳеч қайғурмаган. Намоз ўқийман, Дада бўлди ичмен энди ёшиз ҳам 60 га қараб кетяпди, намозизди ўқинг деб неч марталаб айтдим, ҳеч иложи бўлмаяпди. Отам доим мандан норози, касал бўлганида доим ёнларида турдим, мани ҳечам қўллав-қувватламайди. Айтингчи ман отамни шунча яхши кўрсаму, отамни ёшлигидаги оилага масулиятсиз бўлиш ҳақидаги сингиб қолган фикрлари ва исломдан билими саёзлиги сабаб мандан норози бўлаётганлиги сабабидан оқ бўламанми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оқ бўлмайсиз. Сиз отангиз ҳақида яхши гумонда, ҳаққига доимо дуода бўлинг. Буюрганларини бажаринг, кўнглини оғритадиган иш ёки гап айтманг. Динни маҳкам тутмаган бўлса ҳам, унда оталик фазли бор, унга гўзал муомалада бўлиш сизнинг зиммангиздаги бурчдир.
Аллоҳ таоло «Исро» сурасида шундай деб марҳамат қилади:
Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!
Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт» 
(23–24‑оятлар).
Бу ояти каримада Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр этилгандан сўнг, бевосита, ота‑онага яхшилик қилиш буюрилмоқда.
«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота‑онага яхшилик қилишни амр этди».
Бу амал бандаларнинг ихтиёрига ташлаб қўйилган иш эмас, балки Аллоҳнинг бандаларига амри, буйруғи, фармонидир. Хоҳласа қилиб, хоҳламаса қилмайдиган ҳаваскорлик ҳам эмас. Қариб, ҳеч нарсага ярамай қолганда юзланиладиган кўнгилхуши ҳам эмас. Бу амр Аллоҳ таолонинг қатъий ва ўзгармас буйруғи бўлиб, уни бажариш ҳар бир банданинг бурчидир.
Аллоҳнинг ибодатидан кейинги келадиган иш ота‑онага яхшилик қилишдир. Бу ҳам Аллоҳнинг амри. Аллоҳ таоло Ўзига ибодат қилишга чақирган амрдан кейин, шу жумланинг давомида ота‑онага яхшилик қилишни таъкидламоқда. Бу икки ҳукмнинг бир оятдаги ягона жумлада баён қилинишининг ўзиёқ Исломда ота‑онанинг ҳаққи қанчалик улуғ эканини кўрсатади.
«Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема».
Бу жумланинг «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор. Бир маъноси – ота‑онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси – ота‑онанг олдида «уфф» дема, улар «Болам оғир ҳолга тушибди», деб озорланадилар, деганидир.
«... уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!»
Ота‑онангга ҳеч бир озорни раво кўрма! Қандай яхши сўз бўлса, ўшани ота‑онангга раво кўр!
«Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт».
Фарзанд ота‑онанинг ҳузурида ўзини қанчалик хокисор тутса, шунчалик яхши. У бутун меҳрини хокисорлик ила ота‑онасига пояндоз қилса ҳам оз. Шу билан бирга, доимо уларга Аллоҳ таолодан раҳм-шафқат тилаб, дуо қилиб туриши лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat