Ассаламу алайкум! Излаш хизматидан фойдаланиб аниқ жавоб топмадим. Таҳлил нима? Уни санаганда нима ёки қанақа дуо айтилади? Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур росуулуллоҳ калимасини таҳлил дейилади. Субҳааналлоҳ дейишни тасбеҳ, Алҳамдулиллаҳ дейишни таҳмид ва ҳамд айтиш, Аллоҳу акбарни такбир, “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”ни тасмия дейилади. Валлоҳу аълам!