Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўртача юришлик

20:16 / 12.12.2017 | Ulug'bek | 4395

Ассалому алайкум! Қайси китобни ўқисам ўзимга кундалик ишларимни белгилашимда ёрдам беради? Баъзида айнан бир нарсага берилиб бошқаларини сустлаштириб қўйяпман.
2). Уйланишга хохишим кучли, ёшим ҳам кичикмас, лекин уйдагилар нимани ўйлашяпти хайронман? Кўчадан биттасини топиб, вақтимни ўтказавераман, фақат зинодан қўрқиб турибман. Ота-онамга қандай билдирай? Бу нарса деб бир хилда амал қила олмаяпман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Устозимиз раҳимаҳуллоҳ ҳар бир жабҳага тегишли китобларни ёздилар. Бир бошдан ўқишни бошланг. 2). Ҳар бир нарса шариатга зид бўлса орқасидан ноқулайликлар келиб чиқаверади. Шунинг учун қиз ва ўғил бола балоғатга етдими исрофларсиз никоҳлаб тўйларини қилишга ҳаракат қилиш керак. Ҳозирги кунда бизнинг юртимизда ҳамма хонадонда исрофсиз тўй илишнинг имконият бор. Орзу ҳавасни ўғил-қизнинг меҳнат ва илмий фаолиятини тараққиётига қаратиш, беҳуда сарф-ҳаражатларни ўша томонга йўналтириш керак. Ким нима дейишига парво қилмаслик керак. одамлар ҳам қизиқ, ён атрофдагиларни бефаросатликда айблашади, лекин ўшаларни риоясини қилиб анча исрофларга йўл қўйишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat