Ассалому алайкум! Ҳожатхонага ҳар кирганда ўрганишлик учун деворига ўзбекча-арабча ўзбекча-инглизча луғатларни ёпиштирсак бўладими?
Ва алайкум ассалом! Оддий луғат бўлса, ихтиёрингиз. Оят, ҳадис ва зикрлар бўлса умуман жоиз эмас. Нажосат бор жойда Аллоҳни зикр қилиш улкан гуноҳ. Худди шунингдек оят, ҳадис ва дуоларни нажосат ҳиди келадиган жойларга ёпиштириб бўлмайди. Ташқаридаги киришдан аввал ёки чиққанидан кейин кўрадиган жойга ёпиштирса зарари йўқ. Фуқаҳолар қабрга қўйилган маййит чириб, бадбўй хид тарқатиши эътиборидан қабрга маййит билан бирга оят ва ҳадис ёзилган нарсаларни бирга кўмишдан қаттиқ қайтарганлар. Валлоҳу аълам!