Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон тўғрисида

10:36 / 12.07.2016 | Кудратулло | 2139

Ассалому алайкум! Азиз биродарларим, спиртлик ичимлик ичиб ўтирган кишини аниқ кўриб туриб, ўзига эшиттирмасдан ҳадисга кўра, “шу одамни иймони чиқди, тавба қилмагунча шу одам бе иймон” деса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Бу ва бу каби бошқа ҳадисларни кенг ўрганиб чиққан уламоларимиз, киши гуноҳи кабира қилиши билан иймондан ажрамаслигини айтганлар. Шу маънодаги бошқа ҳадисларда иймон ўша ишни қилганида чиқиб, тўхтаганида қайтиши ҳақида айтилган. Иймоннинг қароргоҳи қалбдир, бу худди балиқнинг қароргоҳи сув бўлгани кабидир. Балиқ қуруқда қолиб сувга қайтиб, яна қуруқда қолиб сувга қайтиши такрорланаверса бир кун ўлиши тайиндир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat