Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рак касали — даволаниш

08:36 / 20.12.2017 | Nodirbek | 9513

Ассалому алайкум! Рак касалини даволашда хозирги кунда химиотерапия деган усулдан кенг фойдаланилар экан. Бунда одам танасига хар-хил кимёвий моддалар киритилиб, шу моддалар рак хўжайраларини кўпайишини олдини олиб, мавжуд бўлган рак хўжайраларини ўлдирар экан. Химиотерапия одатда касалнинг холатига қараб, операциядан аввал ва операциядан кейин ўтказилар экан. Онам рак касаллар, биз ўғиллари изланиб, суриштириб, юқорида кўрсатилган усул билан даволаниш учун, керак бўлса хорижий шифохоналарга оборишга тайёрлигимизни билдирсак, онам рози бўлмаяптилар. Аллоҳ берган умрни яшайман, Аллоҳдан шифо сўрайман, хеч қаерга бормайман, хеч қандай кимёвий даволаниш олмайман, операция хам қилдирмайман деб турибдилар. Биз ўқиллари эса, Аллоҳдан шифо сўраб, Ўзига таваккал қилган холда, албатта даволаниш хам керак деган фикрдамиз. Савол:
Химиятерапия усули билан даволаниш Ислом динимизда таъқиқланган эмасми?
Онамни эътирозларига қатъиян туриб, тушунтириб, ўқтириб, даволанишга боришга мажбур қилсак, бу ишимиз билан онамизни норози қилиб қўйган бўлмаймизми?
Даволаниш жараёнида онамизга етказилган қийноқ ва оғриқлар учун биз гунохкор бўлмаймизми? Жавоблар учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ йўлида қилаётган хайрли ишларингиз бардавом бўлсин! Аллоҳ сизни энг олий мукофотларига сазовор қилсин! Ҳурмат билан Нодирбек.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу усул таъқиқланган эмас. Онангизга тушунтириб кўринг, қабул қилсалар қилдиринглар, рози бўлмасалар ўз ихтиёрига қўйинглар. Гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat